Latest news

01:19"Реал" сардори яна жароҳат олди  0 00:47"Реал" Винисиусни "Эл Классико"даги реакцияси учун жазолайдими?  1 00:13Суд "Барселона"дан Негрейра билан тузилган шартномаларнинг оригинал нусхаларини талаб қилди, аммо улар ҳозирча топилмади  3 23:45Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 4:0  0 23:29Винисиус Алонсонинг "иши"дан сўнг "Реал"ни тарк этмоқчи  7 22:50"Ювентус" янги бош мураббий борасида музокараларни бошлади  3 22:19Февзи Давлетов: "Мағлубиятли сериямиз қачондир тугаши керак эди"  3 21:58Акмал Шораҳмедов: "Бизда ротация қийин бўляпти. "Андижон"да 10-12 нафар кучли футболчи бор"  24 21:39"Реал"дагилар Лунин нега майдондан четлатилганини тушунишмаяпти  4 20:49АПЛда бунақаси сўнгги 10 йилда биринчи марта содир бўлди  6 20:23Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди  89 19:49Инфантино ASEAN Кубогини тақдим этди  1 19:25"Бухоро" "Пахтакор"дан реванш оладими ёхуд "шалпангқулоқ" кимга насиб этади?  18 19:11Россия терма жамоаси футболчисини ўғирлаб кетмоқчи бўлишди  0 18:49Айбек Нурбаев: "Локомотив"ни мағлуб этишга кучимиз етмайди"  1

Александр Хомяков: "Умид қиламанки, Хебай мавсум охиригача клубда қолади" News

Александр Хомяков: "Умид қиламанки, Хебай мавсум охиригача клубда қолади"

Coca Cola Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Андижон" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

Албатта, муваффақиятга эришганимиздан хурсандман. Чемпионат пешқадамидан очко тортиб олиш анча қийин бўлди. Шунга қарамай, йигитларни табриклайман, улар гол ўтказиб юборганимизга қарамай, ўз вазифасини бажаришда давом этишди. Улар шундай натижага лойиқ эди. 

- "Андижон" гол урганидан кейин ҳимоявий ўйин кўрсатишни бошлади. 1:1 ҳисоби натижадан қониқиш билан боғлиқмиди ёки кўрсатмангиз шундайми?

- Аксинча, менга ўтказиб юборилган голдан кейин шундай туюлди. Биз кўпроқ ҳужум қила бошладик ва яна гол уришимиз мумкин эди. Биринчи бўлимдан сўнг шуни англадикки, агарда ўз жарима майдончамизда пассив ҳимоялансак, гол ўтказиб юборишимиз мумкин эди. Ҳа, рақиб бизни ортга чекинишга мажбур қилди. Лекин яна бир бор такрорлайман, 2-бўлимда олдинроққа ўйнашга ҳаракат қилдик, менга шундай туюлди.

- Рубин Хебай ҳақида сўрамоқчиман. Унинг биринчи даврадаги ёрқин ўйинидан кейин жамоани тарк этиш хавфи борми? Агарда захира вариантингиз бўлса, бошқа ҳужумчи билан қандай ўйин қуришингиз мумкин ёки унга ўринбосар қидирасизми?

- Унинг клуб билан шартномаси мавжуд. Умид қиламанки, у мавжуд шартномадаги мажбуриятларни ҳисобга олади ва бизни тарк этмайди. Бизда ҳомий бор, барча қарзлар тўланмоқда. Рубин мавсум охиригача жамоада қолишига ишонаман. Етакчи ўйинчиларни қўйиб юборганимизда, бу ўйин сифатига ва жадвалдаги ўринга таъсир қилди, шунинг учун мен ўз навбатида мураббий сифатида бу футболчининг жамоада қолиши ва унинг жамоага фойда келтириши учун барча ишни қиламан.

- Шерзод Эсанов ёшлар терма жамоасининг етакчиларидан бири, аммо у клубда тез-тез захирадан майдонга туширилмоқда. Асосий таркибда уни камдан-кам ҳолларда кўриш мумкин, ёинки, у жамоанинг ҳал қилувчи ўйинчиларидан бири бўлиши мумкин...

- Биласизми, агарда амалий жиҳатдан қарасангиз, бизда барча ўйинчилар шундай хислатга эга. Барча майдонга чиқади, аммо ўйинни ким бошлаб, ким тугатади? Эсанов борасида тўғри айтдингиз, у январдан бери терма жамоа билан бирга эди. Биз унинг имкониятларини ҳамда келажаги порлоқ ўйинчи эканлигини биламиз. Шу боис, имкон қадар унга ўйин амалиёти тақдим этиш учун ҳаракат қиламиз. Асосий таркиб футболчиси бўлиш унинг ўзига боғлиқ. Бизда барча ўйинчи етакчилардан ва улар майдонда ўз ишини бажаради. 

- "Андижон"нинг иккинчи даврадаги мақсади қандай?

- Иккинчи давра оғир ўтишини сезиб турибмиз. Биз, ниҳоят, ўз стадионимизга қайтамиз ва етакчиларга қарши ўз майдонимизда курашамиз. Шу боис, бўшашмаймиз. Биз мақсадни юқори қўйганмиз, шунинг учун ушбу йўлда собит туришимиз лозим.

- Жамоани кучайтириш режаси борми?

- Бу ҳақда ҳали гаплашамиз. Албатта, мураббий сифатида баъзи позицияларни мустаҳкамламоқчиман. 

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика