Latest news

23:33Диёр Холматов: "Европага кетишим шу йиғиндан кейин ҳал бўлади"  2 23:17"Кристал Пэлас" ўз тарихида илк марта еврокубокларда ўйнайди  0 22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  0 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  24 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  1 21:28Конференциялар лигаси саралаши финали. "Крайова" - "Истанбул Башакшехир" баҳси асосий таркиблари маълум!  24 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  3 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  21 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  2 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  74 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  6 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4

Александр Хомяков: "Танаффусдан сўнг дарҳол гол ўтказиб юбориш аламли" News

Александр Хомяков: "Танаффусдан сўнг дарҳол гол ўтказиб юбориш аламли"

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – Машъал" (1:0) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Александр Хомяков иштирок этди.

"Узоқ кутилган янги мавсум старт олди. Умид қиламизки, мавсум омадли келади. Мухлисларимизни хурсанд қиламиз. Бугун қизиқарли учрашув гувоҳига айландик. Футболда қайсидир жамоа ютиши, бошқаси мағлуб бўлиши табиий ҳол. Афсуски, бугун биз мағлубиятга учрадик.  Дурангга лойиқ ўйин кўрсатдик. Фикримча, мезбонларга қараганда голга тортадиган кўпроқ вазиятларни юзага келтирдик, бироқ фойдалана олмадик. Ўтказиб юборилган гол ҳам аламли тарзда дарвозамиздан жой олди.  Бу биринчи ўйин, албатта, навбатдаги баҳсларда вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз", – дейди Александр Хомяков. 

- Дурангга лойиқ ўйин бўлмадими, нима деб ўйлайсиз?

- Ҳозир аниқ талқин қилиш қийин. "Бунёдкор" қанча вазият яратганини эслай оласизми? Танаффусдан сўнг дарҳол гол ўтказиб юбориш аламли. Кийим алмаштириш хонасидан чиқиб, гол ўтказиш ёқимсиз. Бу биринчи ўйин, албатта, навбатдаги баҳсларда вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз.

- "Машъал" сизнинг услубингизга тўла мослашиб олиши учун қанча вақт керак бўлади?

- Чет эллик мураббий қандай ишлаганини муҳокама қилишим қийин. Мен 8 кундан буён жамоа биланман ва кўп ўзгартириш қила олмасдим. Ҳар қандай мураббий янги жамоани қабул қилиб олгач, қандайдир ўзгартириш киритиш учун камида 6 ҳафта вақт керак бўлади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика