Latest news

10:50Гвардиола келажаги ҳақида фикр билдирди  2 10:21ПСЖ ва "Атлетико" япониялик футболчи учун курашмоқда  1 09:52"Тоттенхэм" Англия терма жамоаси аъзосининг транферини якунлади  2 09:23Моуринью нима учун ўзини дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири деб билишини тушунтирди  7 08:54"Ньюкасл" Исак бўйича расмий баёнот берди  1 08:25Муҳаммад Салоҳ тарихий натижа қайд этди  4 07:56ЦСКА тасдиқлади  6 07:27Суперлига. Бугун 20-турга старт берилади  5 02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  1 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  67 02:00Муҳаммад Салоҳ Англия профессионал футболчилар уюшмаси талқинига кўра АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди  4 01:54Англия профессионал футболчилар уюшмаси АПЛ рамзий терма жамоасини эълон қилди  2 01:10Фарҳод Нишонов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин сценарийси бошқача кечиши мумкин эди"   2 00:56Неъматилло Қуттибоев: "Бугунги ғалаба – қаҳрамонлик. Йигитлар ва мухлисларга раҳмат"  2 00:50Гвардиола "Сити" билан шартномасини узайтирадими? Мураббийнинг ўзи жавоб берди  2

Александр Хомяков: "Қўлга киритилган ҳар бир очко қадрли, натижадан қониқдим" News

Александр Хомяков: "Қўлга киритилган ҳар бир очко қадрли, натижадан қониқдим"

Coca-Cola Суперлигасининг 14-туридан ўрин олган "Андижон" - "Насаф" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда Андижонга катта футбол қайтгани билан барчани табриклайман. Бугун мухлислар байрамона муҳит ташкил этиб беришди. Стадиондаги атмосфера ҳам ажойиб тарзда эди. 

Ўйинга келсак, биз мана шунақа байрамона оқшомда мухлисларга ғалаба тортиқ этиш учун астойдил интилдик. Ўзингиз кўрдингиз, йигитлар майдоннинг ҳар бир қисмида жиддий кураш олиб боришди. Интрига ўйиннинг сўнги сонияларигача сақланиб турди. Бугун чиройли футбол кўрмадик, курашларга бой ва асабий руҳда ўтган учрашув бўлди.

Натижадан албатта қониқдим. Дуранг адолатли бўлди. Қўлга киритилган ҳар бир очко алоҳида қадрли. Биз бугун Чемпионлар лигасида ўйнайдиган кучли жамоага қарши майдонга чиққандик, дуранг натижа ёмон эмас, мураббий сифатида қониқиш ҳосил қилдим. Боиси, биз анча вақт давомида бир киши кам бўлиб ўйнадик.

- Стадион бугунги ўйинга тайёр экани ҳақида маълумот берилганди. "Насаф" бош мураббийи майдон холати бўйича эътироз билдирди. Бу холатга сизнинг муносабатингиз қандай?

- "Андижон"нинг жуда кўплаб мухлислари бор, уларга катта футбол керак. Клуб раҳбарияти буни тушунган холда ҳаракат қилди. Майдон майсалари бўйича мутахассислар бор, улар қачон футбол ўйнаш мумкинлиги ёки мумкин эмаслигини яхши билишади.

Қайтараман, бугунги ўйин бироз асабий кайфиятда ўтди. Бир учрашувда 2 та қизил карточка кўрсатилгани ҳам юқоридаги фикримни тасдиқлаб турибди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика