Latest news

00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  1 00:10ПСЖ — "Марсель". Таркиблар маълум  1 00:07"Валенсия" — "Реал". Таркиблар маълум  3 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  2 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1 23:47"Ювентус" — "Лацио". Таркиблар маълум  0 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  9 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  135 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  7 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  1 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  5 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1

Александр Хомяков: "Ўйиндан эмас, натижадан қониқдим" News

Александр Хомяков: "Ўйиндан эмас, натижадан қониқдим"

Ўзбекистон Кубоги чорак финал дастлабки учрашуви доирасидаги «Динамо» - «Машъал» (0:1) ўйинидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков фикрлари билан ўртоқлашди.

- Чемпионат доирасидаги учрашув билан таққослаганда бугун ҳам биз ўйинимизда катта ўзгариш қилмасликка интилдик. Бугун ўйинимиздан қониқмаган бўлсамда, натижадан қониқдим дея оламан. 2-3 марта рақиб дарвозаси томон зарба беришга эришдик, бахтимизга улардан бири дарвозадан ўрин олди. Кубок ўйинларида асосий нарса ўйин эмас, керакли натижадир. Меҳмондаги гол биз учун муҳим эди. Бугун ҳам ҳимоявий ўйин намойиш этиб, рақибнинг кучсиз жиҳатларидан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Бугун тўпни назорат қила олмаган бўлсакда, йигитларимизнинг иродаси туфайли ғалабага эришдик.

- Беш кун ичида «Динамо»га қарши иккита ўйин ўтказдинглар. Бу жамоа сизда қандай таассурот қолдирди?

- «Динамо» Олий Лигани кутилмаган натижалар билан бошлаган бўлсада, барчасини тасодиф деб бўлмасди. Жамоа курашувчанлиги ва ўйини билан яхши натижаларга эришганди деб ўйлайман. Жамоа оддий ўйин намойиш этган бўлсада, хоҳиш эвазига кўп жамоаларни мағлуб эта олди. Таркиб ёшлардан иборат эканлиги жамоанинг ютуғи деб ўйлайман.

- Жамоа сардори Зафар Тўраев ва тожикистонлик легионер Умеджон Шариповнинг икки ўйиндан буён майдонга тушмаётганлигини қандай изоҳлайсиз?


- Зафар Тўраев ўтган ўйинда жароҳат олиб, тикланишга улгурмади. Шу боис бугун уни майдонга тушира олмадим. Умеджон Шариповга келадиган бўлсам, у оилавий шароитига кўра Тожикистонга қўйиб юбордик. Унинг кейинги тақдирини давралар оралиғида кўриб чиқамиз.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика