Latest news

19:35"Милан" "Торино" футболчисини сотиб олади  0 19:29ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" - "Олимпик" 0:0 (онлайн ҳисоб)  1 19:08Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  6 18:51Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ форматини жиддий танқид қилди  2 18:32Хаби Алонсо "Ювентус"га қарши ўйин ҳақида: "Уларнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини ҳеч нимани англатмайди"  1 18:06Суперлига. "Навбаҳор" - "Машъал" 4:0 (матнли трансляция)  19 17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0 17:20"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга  0 16:51"Пахтакор" Қаршида сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  4 16:23"Барселона" Месси, Коутиньо, Куман олдидаги қарзларини ёпди  13 15:52"WhoScored" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи рамзий термасини тақдим қилди  15 15:15Факт: "Нефтчи" 17 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни юта олмаяпти  3 14:52“Нефтчи” академияси фаолиятини бошламоқда!  3 14:20Месси туғилган кунини нишонлади, Араухо уйланди, ПСЖда "ойлик чиқди". Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  12 14:10Котрина Кулбите: "Муносиб ўйин кўрсатиб, Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилганмиз"  1

Александр Хомяков: "Ўйин 6 очко учун кечди десак ҳам бўлади" News

Александр Хомяков: "Ўйин 6 очко учун кечди десак ҳам бўлади"

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Турон" – "Машъал" (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков ўз фикрларини билдирди.





- Ўйин ҳақида

- Курашларга ва хавфли вазиятларга бой ўйин кўрдик. Бугун қийин бўлишини кутгандик. Ўйлашимча, гол урилмаганига қарамасдан, жанговар дуранг бўлди. Ҳар икки жамоа ғалаба учун ҳаракат қилди. Ёмон ўйин бўлмади. Ўйин 6 очко учун кечди десак ҳам бўлади, чунки жамоалар турнир жадвалининг сўнгги поғоналарида бормоқда ва ҳар бир очко муҳим. Йигитларга ҳаракатлари учун раҳмат айтаман.

- Қизил карточка кўрсатилган ҳолат ҳақида нима дея оласиз?

- Ростини айтсам, ўша вазиятни тўлиқ кўра олмадим. Ҳозирча бу борада ҳеч нарса дея олмайман.

-  Дуранг қониқтирдими?

- Аввало, ютиш учун ҳаракат қилганимизни айтишим керак. Ҳимояга эътибор қаратиб, яхши ўйнадик ва гол ўтказмадик. Умуман олганда, ҳимоядан қониқдим. Ҳужумдаги ишларимиз эса юришмади. 

- Тажрибали футболчи Шаҳзод Шайманов захирада қолиб кетяпти. Бунинг сабаби нимада? Унда жароҳат борми ёки ўйинида пасайиш кузатилганми?

- Шаймановда кичик жароҳат бор эди. У ҳозирча захирадан туша оларди. Лекин уни асосийда тушириш ғояси бор эди, менинг қароримга кўра шундай қилинди. Алоҳида айтишим керак, ҳар бир футболчи ўйинда қатнашиши ва жамоага ёрдам бериши мумкин.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика