Latest news

14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  0 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  0 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  5 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  2 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  2 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  6 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  21 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  11 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  8 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  5

Александр Хомяков: “Нохуш вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қиламиз. Чунки кейинги 4та ўйинни ўз уйимизда ўйнаймиз“ News

Александр Хомяков: “Нохуш вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қиламиз. Чунки кейинги 4та ўйинни ўз уйимизда ўйнаймиз“

“Насаф“-“Андижон“ жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “Андижон“ жамоаси бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этиб, беллашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўзингиз гувоҳи бўлдингиз, биз Қаршида яна бир бор мағлубиятга учрадик. Ўзбекистон кубоги 1/8 финалида ҳам 3:0 ҳисобида имкониятни бой берган эдик. Бугун яна ўша сценарий такрорланди. Афсуски биз ўз дарвозамиз дахлсизлигини сақлай олмадик. 3та голдан иккитасини стандарт вазиятлардан ўтказиб юбордик. Кубок беллашувида ҳам айнан шундай бўлган эди.

- Бугунги асосий вазифамиз ҳимояда тартибли ҳаракат қилиб, қарши ҳужумлардан тўғри фойдаланиш эди. Аммо бугунги режамиз иш бермади. Натижа адолатли бўлди. “Насаф” жамоасини ғалаба билан табриклайман.

- Жамоанинг олдига қўйилган асосий мақсад мавсум сўнгига қадар имкон борича турнир жадвалида юқорилаш. Нохуш вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қиламиз. Чунки кейинги тўртда ўйинни ўз уйимизда ўйнаймиз.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика