Latest news

16:05Магуайр "Манчестер Юнайтед" сардорлар кенгашида  0 15:42Ирландия клуби футболчи билан тузган шартномасини 4 кун ўтиб бекор қилди  0 15:17"Барча даврларнинг энг ортиқча баҳо бериб юборилган инглиз футболчиси". АПЛ собиқ футболчиси Пол Скоулзнинг буюклигини уйдирма деб ҳисоблайди  7 14:50"Арсенал" 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  1 14:25ЖЧ йилида ПФЛ режаларида ўзгаришлар бўлиши мумкин: ташкилот 3 та вариантни илгари сурди  2 14:12Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси йиғин бошлади  0 13:51Аморим: "Манчестер Юнайтед"да 20 йил ишламоқчиман"  1 13:31"Андижон" "Қўқон-1912" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:17"Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:03ОКМК "Бухоро"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:46Виктор Гёкереш "Арсенал"га трансферидан олдин Лондонда бизнес бошлаган  0 12:20​38 ёшли Давид Луис "Пафос" футболчисига айланди  1 11:57Эржан Токотаев: "Биринчи ўйинимда гол ўтказмаганимдан мамнунман"  8 11:35Тимур Кападзе: "Ўзбекистоннинг мақсади – тарих яратишни давом эттириш. Ўртоқлик ўйинларида янги футболчиларни синаб кўрамиз"  12 11:14Суперлига 17-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  8

Александр Хомяков: "Мен ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшишни истайман" News

Александр Хомяков: "Мен ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшишни истайман"

Бугун бўлиб ўтган "Машъал" - "Нефтчи" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.
"Натижадан хурсандман. Ўйинни жуда ёмон ўтказдик. Тенг курашда ғалабага эришганимиз бу жамоанинг иродасидир. Биринчи бўлимда яхшигина ташаббусга эга бўлган эдик лекин иккинчи бўлимда кўп вазиятларни футболчилар ҳис қила олмади. Шундай жамоам борлиги билан фахрлансам бўлади" , - дейди Александр Хомяков

"Биз давралар оралиғида фақат ҳужум чизиғини кучайтириш борасида иш олиб бордик. Ҳимояда энди иккинчи даврани ўзидаёқ 13 та тўп ўтказиб юбормоқдамиз. Бу эса футболда қайсидир чизиқни кучайтириш билан жамоа бўлмаслигини кўрсатмоқда. Бизда асосий таркиб деган тушунча йўқ. Шахсан ўзим учун биронта футболчини у асосий таркиб ўйинчиси деб танлай олмайман. Ботир Носиров бугун яхши ўйин кўрсатди агар кейинги ўйин олдидан машғулотларда Санжар Қувватов яхши ўйин кўрсатса майдонга тушади. Икки дарвозабонимизни бирини асосий дарвозабон дея олмайман".

"Албатта мен мана олти йилдан буён ўзбек футболидаман. Агар ўзбек футболига нимадир берган бўлсам мамнун бўламан. Мақсадим ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшиш. Ўзбекистонда жуда кўплаб истедодли ёшлар бор. Уларни етук футболчи қилиб тарбиялашимиз керак".
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика