Latest news

02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  16 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  0 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  2 00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  4 23:21Февзи Давлетов: "ОКМК билан баҳсда кўп куч ва эмоция йўқотдик, бу ўйинга кучли руҳлана олмадик"  0 22:57Улуғбек Бакаев: "Бундай иссиқ об-ҳавода дуранг биз учун қониқарли бўлди"  2 22:42"Бешиктош" Иммобиле билан шартномани бекор қилди  2 21:58Суперлига. "Қўқон-1912"нинг ғалабасиз серияси давом этади, бу сафар жамоа Жиззахда "Сўғдиёна"га енгилди  8 21:55Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" учрашувида ғолиб аниқланмади  9 21:15Филиппе Коутиньо расман "Васко да Гама" футболчисига айланди  2 20:58"Манчестер Юнайтед"да янги тўлқин: беш футболчи клубни тарк этиш ниятида — Романо  5 19:49Аарон Рэмзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  0

Александр Хомяков: "Мен башоратчи эмасман" News

Александр Хомяков: "Мен башоратчи эмасман"

Суперлиганинг 3-тури доирасида "Навбаҳор" майдонидаги дурангдан сўнг "Андижон" бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида қатнашди.


- Дербилар доимо ҳиссиётларга бой ўтади. Менимча бу дерби ҳам ўзини оқлади. Ҳиссиётларга, голларга, вазиятларга бой бўлди. Бунга об-ҳаво ҳам асосий сабабчи бўлди. Майдон ҳам футбол ўйнашга жуда қулай бўлди. Қизиқарли ўйин бўлди, барчани ҳаяжонда ушлаб турди. Ўйин якуни асабий ўтди. Умуман олганда камчилик бўлиб қолганидан кейин ҳам ҳисобни тенглаштириш учун олдинга ташланган футболчиларимга тан бериш керак. Бошқа йўлимиз ҳам йўқ эди. Барчасини тўғри тушуниб тургандик. Ортимизда мухлисларга иборат катта армия турибди. Одамлар бизга қайғурмоқда, ишонишмоқда ва ғалаба кутишмоқда. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, кўп жиҳатлар мени қониқтирмади. Ўйинга бўлган режамиз ишламади, бундай ўйин кўрсатишимиз керак эмасди. Рақиб бизга ўйинга қўйиб берди. Шу сабабли бошқачароқ ўйин кўрсатишимиз мумкин бўлганди. Биз рақибга мослашганимиз учун руҳий томондан бироз ортда қолдик. Биринчи ва иккинчи бўлимдаги тезкор голлар эса бизни ўчириб қўя олмади. Ўйин якунида эса очко олишни уддаладик. Йигитларга раҳмат айтаман.

- Ўйин учун раҳмат. Сўнгги йиллар давомида Сизнинг қўл остингиздаги "Андижон" бу стадионда яхши ўйин кўрсатмоқда ва "Навбаҳор"га жиддий қаршилик қиляпти. Бугун нималар ўхшади-ю, нималар ўхшамади? Умуман олганда сўнгги 3 йил давомида бу ердаги энг оғир ўйин деб қайси баҳсни айта оласиз?

- Ҳар бир ўйин оғир ўтяпти. Ҳар бир учрашувнинг ўзига ҳос бориши бор ва ҳар хил йўналишда ўтади. Нималар ўхшаган ва ўхшамагани борасида кўп гапларни очиб ташламоқчи эмасман. Биз бошқачароқ ўйин кўрсатмоқчи эдик. Ўтказиб юборилган биринчи голни ҳисобга олмамсак, бизни олдинга сакрата оладиган айрим ишларни бажара олдик, иккинчи тўп учун курашда кўп ғолиб бўлдик. Иккала бўлим бошида гол ўтказиб юборганимиз эса жуда ёмон ҳолат. Агарда янаям аниқроқ ҳаракат қила олсак, режаларни амалга оширса бўлади. "Навбаҳор" тўртталик тактикага ўтганидан кейин бизда муаммолар бошланди. Марказда тўпни кўп йўқотдик. Бу ердаги ҳар бир ўйин оғир ўтади. Нимадир ўхшайди, нимадир ўхшамайди. Рақиб имконият бермайди. "Навбаҳор" ҳам кучли жамоа. Бугун омад биз томонда бўлди. 10 киши бўлиб ҳам жамоа таслим бўлмади ва вазиятни кутишди. Ўйиндан ижобий жиҳатлар топса бўлади.

- Ўтган учрашувга қараганда бугун кўпроқ ротацияга қўл урдингиз. Бунга сабаб нимада?

- Ҳозирги об-ҳаво сабабли айрим йигитлар касал бўлиб қолишди. Крезиу шамоллагани учун захирага олинди. Ўйиндан олдин Олег Зотеевнинг иситмаси кўтарилиб кетди. Уни хавф остига қўйишни истамадик. Захирадан тушган футболчилар ўйинни ўзгартира олишди ва гол урдик.

- Ҳакамлик ҳақида савол бермоқчиман: қизил карточка борасида фикрингиз қандай? Фолдан кейин қизил карточкани кутганмидингиз?

- Менга ўша вазият бошқача кўринди, яъни, рақиб футболчиси фол ишлатгандек бўлди. Умуман олганда бу вазият менга анча узоқда эди. Ҳолатни трибунадан яхшироқ кўриш мумкин. Бу ҳолатни тушунтириш қийин. Лекин ўша вазиятда фол менинг футболчимга қарши бўлгандек кўрдим. Ҳакам етарли даражада тажрибали, айни дамда ўзбек ҳакамлари орасидаги байроқдоримиз. Ҳа, баъзи қарорлар учун баҳслашса бўлади. Лекин унга эътирозим йўқ.

- Бугун "Андижон"нинг иккала голини "Навбаҳор" футболчилари уриб беришди. Ўйин давомида "Андижон"да кўп ҳам вазиятлар бўлмади. Бу каби ўйин билан ОЧЛга қанчалик тайёрман дея оласиз?

- Ўйиннинг бориши менга ёқмади. Лекин футбол хатолардан иборат. Агарда ҳеч ким хато қилмаса, футболнинг жанговарлиги йўқолади. Мухлислар эса шу учун стадионга келишади. Жамоам ҳам рақиблар ҳам хато қилишларини истайман. Барчада муаммолар бор, барча хатоларни тўғрилашга ҳаракат қилмоқда. Бироқ биз ҳимояда доимо рақибларни ўтказиб юборяпмиз. ОЧЛга ҳали вақт бор. Хатоларни тўғрилай оламиз. Нималарни ишлаш кераклигини яхши биламиз. ОЧЛга умуман бошқача ҳолатда кириб боришни истаймиз.

- Мавсум олдидан йиғилган таркиб ҳақида нима дейсиз? ОЧЛга яқин қолганда жамоа яна кучайтириладими?

- Футболчиларимдан мамнунман, рақобатбардош жамоа йиғилган. Улар билан катта вазифаларни бажариш мумкин. Лекин бизда ҳозирча барча бир-бири билан киришиб кета олмаяпти. Таркибда янги футболчилар кўп. Кўрамиз, ҳали ОЧЛга вақт бор. Ҳимояда ва ҳужумда ҳали қилиниши керак бўлган ишлар етарлича.

- Водийдан мамлакат чемпионати ва кубок соврини учун қайси клубларнинг имкониятини юқори баҳолайсиз?

- Мен башоратчи эмасман. Ҳозир бизда ҳеч қандай етакчилар йўқ. Эндигина 3-турни ўтказяпмиз. Жамоалар ҳақида бирор нима деб бўлмайди. Барчанинг имкониятлари етарлича. Ҳамма курашмоқда. Мураббийга кўп нарсалар боғлиқ. Натижага таъсир қиладиган ташқи таъсирлар ҳам жуда кўп. Майдон, шамол, об-ҳаво ва ҳоказо. Шу сабабли ҳозир гапириш жуда қийин.

- "Андижон"нинг мақсади қандай?

- Мақсадлар юқори. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш, мухлисларни хурсанд қилиш ва медалларга эга чиқиш.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика