Latest news

08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  4 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  5 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  2 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  1 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  12 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  5 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  2 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  1 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  8 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1

Александр Хомяков: "Жамоам дурангга муносиб эди" News

Александр Хомяков: "Жамоам дурангга муносиб эди"

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Машъал" - "Пахтакор" (0:1) учрашувидан сўнг муборакликлар бош мураббийи Александр Хомяков фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бир сўз билан айтганда жамоам дурангга муносиб эди. Йигитлар бор кучларини сарфлашди. Вазиятлар яратишди. Афсуски, пенальтидан фойдалана олганимиз йўқ. Ўз ҳисобимизга бир очко бўлса ҳам қўшиб олишни чин дилдан истагандик. Футболчилар берилган режани аниқ бажаришди ва ўз ишларига яхши ёндошишди",- дейди Александр Хомяков.

- Иккинчи бўлимда "Машъал"да кўплаб қулай имкониятлар юзага келганига қарамасдан фойдалана олмади. Бу омадсизликми ёки футболчилардаги маҳоратнинг камлиги?

- Ўзингиз айтганингиздек вазиятлар бизда кўп бўлди, дея оламан. Фақатгина реализация етишмади. Ҳужум чизиғи вакиллари ёмон ўйнашгани йўқ. Қаердадир биз фойдаланишимиз шарт бўлган вазиятларни қўлдан бой бердик. Айрим ҳолатларда маҳорат камлик қилган бўлиши мумкин. "Насаф" билан баҳсда "Пахтакор" дарвоза тўсини голдан қутқарганди. Биз билан ҳам шундай ҳолат содир бўлди. Иккита учрашувда бир ҳил ҳолатлар рўй беряпти. Кўп куч сарфладик. Бироқ камлик қилди. 

- "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўйиндан сўнг "Пахтакор" мавсумдаги энг ёмон ўйинини ўтказганини айтганди. Улар ҳам худди бугунгидек иккинчи бўлимда яхши ҳаракат қилишганди. Сизнинг бу борадаги фикрингиз қандай?

- "Пахтакор" ўз услубидан келиб чиқиб бизга ўйин тизгинини ушлашга қўйиб бермади. Футболчиларга рақиб ўз ўйинини кўрсатишига йўл қўймаслигимизни айтгандим. Лекин ҳозир қайнаб турган мия билан мазкур мавзуда гапириш қийин. 

- Жамоада пенальтини амалга оширадиган аниқ бир футболчи танлаб олинганми?

- Бизда Ҳумоюн Муртазоев бор эди. Бугунги ўйиндаги вазиятда пенальтини ким тепиши борасида аниқ танлаб олинган футболчи йўқ эди, десам муболаға бўлмайди. Шаҳзод Шаймонов пенальтиларни яхши тепади. У амалга ошириши эҳтимоли мавжуд эди. Лекин Самуэль йигитларга ўзига ишоаётганлигини айтган. Натижада зарбани ушбу футболчи йўллади. Бор гап шу.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика