Latest news

14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  0 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  8 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  10 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  32 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  11 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  23 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  13

Александр Хомяков: "Ҳужумда муаммоларга дуч келяпмиз. Хавфли вазиятлар деярли яратмадик" News

Александр Хомяков: "Ҳужумда муаммоларга дуч келяпмиз. Хавфли вазиятлар деярли яратмадик"

Coca Cola Суперлигаси 15-тури доирасида "Сурхон"га қарши ўйиндан кейин "Андижон" бош мураббийи Александр Хомяков ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Барчасини ўзингиз кўрдингиз. Мавсум аввалида жадвалнинг юқори қисмида бўлиши тахмин қилинмаган жамоалар иштирокидаги баҳс бўлди. Якунда улар биздан кучлироқ бўлиб чиқишди. Биринчи даврада улар ғалабага эришишди, бугун эса очко ишлаб кетишди. Улар яхши ўйин кўрсатиб, бунга эришишди. Гарчи жамоаси ёш бўлишига қарамасдан, уларда сезиларли ўсиш бор. Шу сабабли "Сурхон" бекорга 6-ўринни эгаллаб тургани йўқ.

Ўйин бобида нима дейишим мумкин... Ғалабадан умид қилгандик, аммо ҳужумда муаммоларимиз борлигини кўрдик. Хавфли вазиятлар деярли яратмадик, бошни чангаллайдиган вазиятимиз бўлмади. Кейин бор умидимиз стандартларга қаратгандик, аммо бундан ҳам самара чиқмади. Рақиблар яхши ҳимояланди. Рақибларнинг асосий ютуғи - жуда тезлик билан қарши ҳужумга ўтиши. Бир вазиятда гол бўлмади, дарвозабонимиз сэйв намойиш қилди. Умуман олганда, рақибларнинг тезкор юришларини тўхтата олдик. Улар ўйиннинг катта қисмини ҳимояда ўтказишди. Ўзи ўйинда вазиятлар кўп ҳам бўлмади. Баҳсда курашлар, яккакурашлар кўпроқ бўлди. 

- Бубанья нега ўйнамади?

- У жуда кўп ўйинларни ўтказиб юборди. Унинг жароҳати бор эди. Ҳозир тикланиш жараёнида. Ҳозирча унинг ҳолати шундай. Яқин вақтларда у машғулотларга киришади ва барчамиз уни кўрамиз.

- Армин Бошнякни қачон майдонга туширасиз?

- У кечагина келди. Уни фақатгина кеча кўрдик. Менга кўпроқ ҳужумда ўйнайдиган футболчилар керак. Бизда қанотда креатив ўйнайдиган вингерлар жуда ҳам етишмаяпти. Умид қиламанки, у ҳам Хебайга ўхшаб, тезда жамоага мослашиб кетади ва жамоага ёрдам беради. Гарчи қаттиқ истаб, ҳаракат қилган бўлсак-да, мухлисларимизни хурсанд эта олмадик. Хатоларни кўриб чиқиб, улар устида ҳулоса чиқариб, навбатдаги ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

- Жамоа кетма-кет иккинчи ўйин 0:0 ҳисобини қайд этди.

- Биласизми, "Сурхон" жуда яхши жамоа ва уларни ютишни қаттиқ истагандик. Ёш жамоа, ёш таркиб. Улар ҳар томонлама ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда. Шу сабабли бугун рақибдан кучлироқ бўлишни истагандик. "Насаф" билан ўйнаш бироз оддийроқ. Нима сабабдан, "Насаф"нинг босимини барча яхши билади. Мухлисларимиз биздан ғалаба кутишини билгандик. Бу ўйиндан кўпроғини кутгандик. Ҳозир айтганимдек, улар бекорга жадвалнинг юқори қисмида эмас. Улар мавсумда 4 марта мағлуб бўлишди, бу ҳам ниманидир исботлайди. Яъни, улар қандай футбол ўйналиши кераклигини билишади. Ўтган турда рақиблари уларга йўл очиб беришса, қандай муаммолар келтириб чиқаришини кўрсатишди.

- Захирадан майдонга тушган Саидумар Содиқов ўйинга унчалик киришиб кета олмади.

- Яна бир марта такрорлайман. Биз ҳужумкор футболчиларнинг ўйинида муаммолар ҳис қиляпмиз. Бизга бироз бошқачароқ турдаги ярим ҳимоячилар керак. Шу сабабли ёшлар жамоасидаги футболчиларни асосийга жалб қиляпмиз. Энди ҳеч нимани баҳона қилмаймиз. Ишлашда давом этамиз. Қаранглар, бугун таркибда неча нафар маҳаллий футболчилар ўйнади? Бу ҳам ўйиндаги ижобий ҳолатлардан бири. 8-9 нафар маҳаллий футболчи майдонга тушди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика