Latest news

21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  5 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  2 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  613 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  27 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  27 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  16 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  10 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3

Александр Хомяков: "Ҳозир кичик шок ҳолатидаман" News

Александр Хомяков: "Ҳозир кичик шок ҳолатидаман"

Coca-Cola Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Машъал" - "Локомотив" (1:4) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков ўз фикрларини билдириб ўтди.





- Ўйин ҳақида

- Ҳозир ниманидир изоҳлаш қийин. Барчасини кўрдингиз, каттта устунлик "Локомотив" томонида бўлди. Бизда ҳеч нарса ўхшамади. Айниқса, биринчи бўлимда жуда оқсадик. Бу нима билан боғлиқ эканлигини кўриб чиқамиз ва хулоса қиламиз. Албатта, ўйин учун ишлаб чиққан режамиз бор эди, лекин ҳозир энди буни айтишга ҳожат йўқ. 

- Микаэль Секейра матбуот анжуманида "Машъал"ни жуда яхши ўрганиб чиққанлигини таъкидлади. Сиз ҳам "Локомотив"ни ўрганган ҳолда яхши тараддуд кўрганмидингиз?

- Албатта, ўрганиб чиққандик. Ўйиндаги асосий кураш майдон марказида кечишини билгандик. Рақибнинг ҳар бир тўп ошириши хавфли кўриниш олди. Ҳимоячиларимиз тайёр эмаслиги сезилди. Футболчиларимизга тактикани батафсил тушунтиргандик. Ҳозир кичик шок ҳолатидаман ва ўйинни батафсил шарҳлаб беришим қийин. Жамоамизга майдон марказида тўпни олиб қўйиш борасида тажовузкорлик етишмади. 

- Жамоа кўтаринки кайфиятда эмас. Бугунги мағлубият ва кайфиятга молиявий ҳолат таъсир қилдими?

- Қандай маош?  Ножоиз савол. Футболчи майдонга чиққанида, унга пул тўлашдими ёки йўқлигини ўйламайди. Яна айтаман, тайёр эмаслигимиз сезилди, ўйинни ёмон бошладик.

- Ҳумоюн Муртозаев ўйин якунида жароҳатланди, унинг ҳолати қанақа?

- Унинг жароҳати қанчалик енгил ёки оғирлиги ҳозир маълум эмас.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика