Latest news

21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  2 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   1 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  4 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  48 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  14 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2

Александр Хомяков: "Ҳакамларнинг ишини баҳоламайман" News

Александр Хомяков: "Ҳакамларнинг ишини баҳоламайман"

Суперлиганинг 1-тур доирасида "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин "Андижон" бош мураббийи Александр Хомяков ўз фикрлари билан ўртоқлашди.




- Барчани янги мавсум билан табриклайман. Олдинда чиройли ўйинлар бизни доимо хурсанд қилишини истайман. Футболчилар стартдаёқ катта куч билан ўйнашмоқда. Кеча чемпионатнинг илк ўйинида ҳам юқори шиддатни кўрдик. Мухлислар бугун ажойиб баҳсни кузатиб боришди. Томонлар фақатгина ҳужумга эътибор беришгани учун жуда кўплаб вазиятлар бўлди. Шу боисдан жамоамиз энди олдинга қараб интилади ва юқори натижалар ҳақида ўйлайди.

- "Андижон" Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаларидан бири бўлган "Локомотив"га қарши муносиб қаршилик кўрсатди. Хўш, жамоанинг олдига қандай вазифалар қўйилди?
- Ҳозирча бу борада раҳбарият билан гаплашиб олмадик. Умид қиламанки, яқин вақтларда бу ҳақида бу борада келишиб оламиз. Ҳа, мавсум олдидан жамоамизда катта ўзгаришлар бўлди. Иккита осон бўлмаган ойни ўтказдик. Жамоага юқори потенциалли футболчиларни олиб келдик. Улар билан бошқа жамоаларга етарлича қаршилик кўрсата оладиган, рақобатбардош жамоа тузишимга ишонаман.

- Мавсумолди трансферлар ойнасида олиб келинган футболчилардан кўнглингиз тўлдими?
-
Ҳа, албатта. Барча қарорларни ўзим қабул қилдим. Йиғинлар давомида футболчилар ўзларини кўрсатишга интилишди. Тимур Усмонов нима учун Литвеков ўрнида асосий таркибда ўйнади? Тимур бироз тезкорроқ ва биринчи бўлимдаги услубимизга кўпроқ мос тушарди. Тўғри, Тимурнинг ўйини бироз ўхшамаган бўлиши мумкин. Аммо. Тўғри, унинг ўрнига Артём тушиши мумкин эди. Жамоанинг барча аъзоси юқори салоҳиятга эга. Мавсум эндигина бошланди. Барча футболчиларга катта имкониятлар тақдим қилинади.

- Ҳакамлик борасида нималар дея оласиз?
- Буни баҳолай олмайман. Мен фақатгина турган жойимда вазиятни кузата оламан. Ҳакамларни баҳолаш учун алоҳида қўмита ташкил қилинган ва улар бу борада ишлайди.

- "Локомотив"да сўнгги 5 йил ичида катта ўзгаришлар бўлди. Нима деб ўйлайсиз, жамоа ушбу мавсумда қайси ўрин учун кураша олиши мумкин?
- Бу борада гапириш қийин. Ҳозирча чемпионатдаги барча жамоаларнинг ўйинларини кўра олмадим. Шу боисдан баҳо бера олмайман. "Локомотив" сўнгги йилларда ўзбек футболи байроқдори мақомини олди. Улар ушбу мавсумда доимгидек чемпионликка ўйнашса керак.



Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика