Latest news

20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  15 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  16 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  4 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30

Александр Хомяков: "Гол ура олмаётганимиз мени ҳавотирга солмоқда" News

Александр Хомяков: "Гол ура олмаётганимиз мени ҳавотирга солмоқда"

Муборакнинг "Машъал" жамоаси Суперлиганинг иккинчи турида "Пахтакор" жамоасига 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради.





Ўйиндан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков фикрлари билан ўртоқлашди.

"Рақиб биздан кучли эканлиги кўриниб турганди. Жамоамизда эса ҳеч нарса ўхшагани йўқ, буни кўрдингиз. Биринчи голни марказдан қўйиб юбордик, кейин эса иккинчи голни. Шундан сўнг бироз агрессивроқ ҳаракат қила бошладик. Битта бўлса ҳам гол уришимиз мумкин эди. Бор гап шу. "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Улар ғалабага лойиқ эди",- дейди Хомяков.

- "Машъал" иккита учрашувда гол ура олмасдан мағлубиятга учради. Сизнинг ушбу ҳолатга муносабатингиз қандай? Иккинчи саволим жамоадаги легионерлардан қониқяпсизми?
- Ҳа, бу ҳолат мени ҳавотирга солмоқда. Иккита ўйиндан бери натижалар яхши кўриниш олмаётгани маълум, гол ҳам ура олмаяпмиз. "Бунёдкор" билан ўйинда шунчаки вазиятлардан фойдалана олмадик. Бугун эса рақибимиз кўп вазиятлар яратишга йўл қўймади. Жамоа мағлубиятга учрамаса, гол урмаса, бир очко бор дегани. Ўтказиб юборилган учта гол - бу кўп. Мени ҳозир жамоамнинг ўйини ташвишлантиряпти. Легионерларнинг салоҳияти ва кучини баҳолаш ҳозир қийин.

Ҳозир ўйинга умумий баҳо бериш оғир. Тактик жиҳатлар устида ишлаймиз ва кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.


Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика