Latest news

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  3 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  2 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  2 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Александр Хомьяков: "Ғалабадан хурсандмиз, лекин ўйиндан қониқмадим" News

Александр Хомьяков: "Ғалабадан хурсандмиз, лекин ўйиндан қониқмадим"

Қибрайда кечган “Пахтакор-2” – “Машъал” баҳси якунига етгач, одатдагидек “газчилар” устозидан интервью олдик.
- Александр Андреевич, “Машъал” иккинчи босқични йирик ғалаба билан бошлади. Жамоа кўрсатган ўйиндан қониқдингизми?

- Тўғрисини айтсам, ўйиндан унчалик қониқмадим, аммо ғалабадан ҳаммамиз хурсандмиз. Негадир шогирдларим мен хоҳлаган футболни намойиш этишмади. Эҳтимол бу иккинчи босқич ўйинларининг энди бошлангани билан боғлиқдир.

- “Машъал”нинг қандай ўйин намойиш этиши рақибнинг кимлигига боғлиқми?
- Негадир футболчиларимиз “Пахтакор” билан ўйинларда ўзларини йўқотиб қўйишади. Олдин “Бунёдкор” билан ҳам шундай бўларди, лекин секин-аста бу қўрқувни енгиб боряпмиз. Аммо “Пахтакор”дан ҳадиксираш “Машъал” ўйинчиларида ҳамон давом этмоқда.

- Сизнингча, олдинда мухлисларни қандай чемпионат кутиб турибди?
- Ҳозирдан бир нарса дейиш қийин, аммо биринчи лига турдан турга қизийди деган умиддаман.

- Жиддий курашлар бўладими?
- Менимча, бўлади. Шуни ишонч билан айтишим мумкин, “Машъал”ни бир қатор қийин беллашувлар кутиб турибди ва йигитлардан бўшашмасликни сўраб қоламан.

- Иккинчи босқичда “Машъал”нинг асосий рақобатчиси сифатида кимни кўряпсиз?
- Фақат ўзимизни. Чунки ҳеч бир жамоанинг биздан устун жойи йўқ. Бошқалар учун бизни мағлубиятга учратиш осон бўлмайцди. Биз фақат ўзимизнинг хатомиз туфайлигина ютқазиб қўйишимиз мумкин. Биринчи лигада ҳеч қайси жамоа ўз кучи билан бизни юта олмайди.

- “Оқтепа” билан ўйинда Санжар Қувватов ва Жаҳонгир Абдумўминов майдонга тушадими?
- Биласиз, бу икки футболчимиз ҳозир миллий терма жамоа таркибида. Эшитишимча, 14 август куни терма жамоа ўртоқлик учрашуви ўтказади. Эртаси куни эса бизнинг ўйинимиз бор. Шундай экан, ҳозирча бу борада бир нарса дея олмайман.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика