Latest news

12:27Файзуллаев Уругвай билан ўйнамайди  2 12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  2 12:05Реда Ҳани: "Мазкур беллашув Ўзбекистондаги сингари бизнинг мураббий учун ҳам биринчиси эди"  0 11:47Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК ҳакамлар академиясида малака оширади  0 11:35Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Чақирув Лигаси ўйинларида!  0 11:24Ўзбекистон U-18 термаси Озарбайжон билан муроса кўчасини танлади  1 11:10Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар Осиё чемпионати саралаш босқичида ишлайди  0 10:46"Арсенал" туркиялик футболчи учун катта суммадан воз кечишга тайёр  1 10:18"Реал" ҳужумчиси январда АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 09:50А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчилар рейтинги эълон қилинди  0 09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  9 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  11 07:59Каннаваро дебюти омадли чиққан Ўзбекистон - Кувайт учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:31U-20 ЖЧ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  2

Александр Хомяков: "Чемпионни мағлуб этиш ўзгача ҳиссиётлар тақдим этади" News

Александр Хомяков: "Чемпионни мағлуб этиш ўзгача ҳиссиётлар тақдим этади"

"Андижон" ҳамда "Пахтакор" ўртасидаги Суперлиганинг 21-тур ўйинидан сўнг мезбон жамоа устози Александр Хомяков иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Александр Хомяков: "Жамоамиз ютса, шаҳар гуллаб-яшнайди, мағлуб бўлсак эса акси... Ҳаммани табриклайман. Мухлислар зўр қўллаб-қувватлашди, йигитлар бор кучини ишга солишди, омад биз томонда бўлди, посбонимиз бир нечта вазиятда жамоани қутқарди ва Рубиннинг фантастик голи..."

- 81-дақиқада учта ўзгариш бўлди ва бир неча дақиқа ўтиб ҳисоб очилди, шундай тактика тузганмидингиз?

- Йўқ. Ўйиндан олдин турли вазиятларда қайндай реакция қилишни ўйлаб кўрамиз. Баҳс охирида бироз чарчоқ сезилди, шу сабаб ўзгариш амалга оширдик. Зарур эди. "Навбаҳор" билан учрашувдаги каби ўйин охирида кучлироқ ҳаракат қилишни режа қилгандик.

- Хебай жамоада қоладими?

- Рубин Хебайнинг "Андижон" билан яна бир йиллик шартномаси бор. Келаси мавсум режалари ҳақида ўйламаяпмиз. Олдинда яна 4та баҳс бор. Асосий вазифамиз - иложи борича жадвалда юқори ўринни эгаллаш. Режалар бўйича раҳбарлар, ҳомиялар билан суҳбатлашишимиз керак. Келаси йил Андижонда клубнинг 60 йиллиги нишонланар экан.

- "Андижон" етакчилар учун "қўрқинчил туш"га айланяпти...

- Бундан жуда хурсандман. Чемпионни мағлуб этиш ўзгача ҳиссиётлар тақдим этади, келинг уни нишонлаймиз.


Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика