Latest news

02:28"Барселона" - Испаниянинг 28 карра чемпиони!  47 01:42Бруну Фернандеш: "Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман"  0 00:55Карим Бензема ва "Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони чемпиони!  4 00:35Альба шартномани узайтарди  0 23:57ЛаЛига. "Атлетико" сафарда мағлуб бўлди  1 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  8 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  6 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  5 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  7 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  9 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  9 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  2 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  9

Александр Хомяков: «Бу ўйиндан ўзимиз учун керакли хулосаларни чиқарамиз» News

Александр Хомяков: «Бу ўйиндан ўзимиз учун керакли хулосаларни чиқарамиз»

ПРО-Лиганинг 1-туридан ўрин олган «Андижон» - «Машъал» (2:0) ўйинидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

 - “Андижон” жамоасини қўлга киритган ғалабаси билан табриклайман. Улар бугун ўзларига ишонган ҳолда ўйнашди. Биринчи бўлимда футболчиларимнинг кўрсатган ўйинини биз ўйлагандек эмасди. Барибир бу биринчи лига бўлгани учун ҳам йигитларга таъсир кўрсатмасдан қолмайди. “Машъал” биринчи лигага тушириб юборилганидан кейин кўпчилик бизни Суперлигага қайтиш учун биринчи рақамли даъвогар деб ҳисоблашяпти. Лекин кўриб турибмизки, бу ерда осон рақиблар йўқ. Бундан ташқари, майдоннинг ҳолати ҳам бизга бироз халақит қилди. Тўғри, майдон чимининг сифати ёмон эмас. Бироқ бундай ҳолатда бошқача футбол кўрсатиш мумкин бўлади. “Андижон” жамоаси ўзимиз йўл қўйган хатолардан фойдаланиб қолди. 

Масалан, биринчи голни стандарт вазиятдан кейин киритишди. Афсуски, рақиб ўйинчисини бўш қолдиришди. Иккинчи голда эса ҳимоячиларимиз рақибга қаршилик кўрсата олмадилар. Лекин андижонликларда голга тортадиган вазиятлар кўп бўлгани йўқ. Тўғри, менинг жамоамда ҳам имкониятлар етарлича бўлди дея олмайман. Бундай шароитда тўпни фақат олдинга тепиш орқали ўйнаш мумкин. Албатта, бу ўйиндан ўзимиз учун керакли хулосаларни чиқарамиз.  

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика