Latest news

21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  0 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  2 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  1 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   5 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7 19:00МЮ "Брайтон" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. "Милан" ҳам ушбу футболчи борасида маълумот йиғяпти  0 18:33Машарипов кичик жароҳат олди  1 18:30Тома Табатадзе "Нефтчи"ни тарк этди  8 18:15Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"  11 17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  2 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  13 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   2 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  33

Александр Хомяков: "Бизда ҳимоячилар муаммоси кўзга ташланмоқда" News

Александр Хомяков: "Бизда ҳимоячилар муаммоси кўзга ташланмоқда"

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Андижон" - ОКМК (2:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Албатта, оғир ва босимларга бой ўйин бўлди. Иккита гол уриб ҳам ғалаба қозона олмаганимиз аламли. Биринчи бўлимни юқори кайфиятда тугатгандик. Эътиборни йўқотдик, хатоларимиз эвазига голлар ўтказиб юбордик. Рақиб қарши ҳужумларда яхши ўйнади ва бизни жазолади. Нима ҳам дердим, бу футбол, ОКМК жамоасини ғалаба билан табриклайман.

- Жамоа биринчи бўлимда яхши ўйин намойиш этди. Лекин иккинчи бўлимда негадир хатолар кўзга ташланди. Нима учун кўп хато қиладиган футболчилар алмаштирилмайди?

- Захиралардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилдик. Кўрдингиз, захирадан футболчиларни майдонга тушириб ўйинни кучайтирмоқчи эдик, лекин барибир голлар ўтказиб юбордик. Бу менинг қарорим, айрим футболчиларда жароҳат бор. Маматказиннинг укасида ҳам жароҳат бор, бизда ҳимоячилар муаммоси кўзга ташланаяпти. Ҳозир ким таркибга керак ёки керак эмаслигини таҳлил қила олмаймиз. Бунинг ҳам вақти келади.

- Леван Арвеладзе яхши ўйнаётганди, лекин алмаштирилди. Бунинг сабаби нима?

- У мавсум давомида кўп ўйин ўтказаяпти. Арвеладзе бизга керак. Кўрган бўлсангиз унда ҳам чарчоқ туфайли хатолар кузатила бошлади. 

- Дарвозабон Элдор Адҳамовнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Ким тайёр бўлса, шуни майдонга туширамиз. Бугун асабий ўйин бўлгани рост. Мухлислардан эътироз? Айтиб ўтдим, асабий ўйин бўлди. Бундай учрашувларда исталган кишида эмоциялар юзага чиқади.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика