Latest news

02:59Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда очко йўқотди  1 02:51А Серия. "Интер" ўз майдонида "Болонья"ни мағлуб этди  0 02:44Лига 1. ПСЖ дербида "Париж"ни мағлуб этди  2 02:10Африка кубоги. 1/8 финал. Камерун ЖАРни мағлуб этди, Марокаш Танзаниядан устун келди  0 00:58Тео Эрнандес А Серияга қайтиши мумкин  0 00:30АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  43 23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  2 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  15 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  51 21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  3 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  20 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  1

Александр Хомяков: "Битта хато мағлубиятга олиб келди" News

Александр Хомяков: "Битта хато мағлубиятга олиб келди"

"Металлург" - "Машъал" (1:0) ўртасидаги ўйиндан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Александр Хомяков иштирок этди.
"Металлург" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйин олдиндан тахмин қилганимиздек курашларга бой бўлди. Бугун чиройли ўйин керак эмаслиги асосий эътибор натижага қаратилиши кераклигини айтгандим. Стандарт вақтидаги битта хато туфайли гол ўтказиб юбордик ва мағлуб бўлдик. Шундан кейин кўп ҳужум қилдик, дарвоза устунини нишонга олдик, аммо барибир ютқаздик. Рақибни табриклайман", - деб гап бошлади Хомяков.

"Ҳужумда бизга кескинлик етишмади. Қандайдир ёпиқ ўйнадик. Бундан ташқари ҳимояда хатога йўл қўйдик, аламли мағлубият. Футболда кўпинча қайсидир жамоа мағлуб бўлади, бугун биз ютқаздик. Ўйин битта голгача бўлишини тахмин қилгандим. Бугун омад рақиб томонида эди".

"Достоновни алмаштиришимга келсак у сариқ карточка олганди. Бундан ташқари ҳали энди олий лига ҳавосини татиб кўрмоқда. Шоҳруҳдан яхшироқ ўйин кутгандим. Ҳикмат Ҳошимовга кўпроқ ташвиш туғдиради деб ўйлагандим. Ҳакамларни муҳокама қилмоқчи эмасман. Бу борада алоҳида ташкилот бор", - дейди Александр Хомяков.


"Машъал" матбуот хизмати
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика