Latest news

12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  0 12:27Файзуллаев Уругвай билан ўйнамайди  3 12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  3 12:05Реда Ҳани: "Мазкур беллашув Ўзбекистондаги сингари бизнинг мураббий учун ҳам биринчиси эди"  1 11:47Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК ҳакамлар академиясида малака оширади  0 11:35Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Чақирув Лигаси ўйинларида!  0 11:24Ўзбекистон U-18 термаси Озарбайжон билан муроса кўчасини танлади  1 11:10Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар Осиё чемпионати саралаш босқичида ишлайди  0 10:46"Арсенал" туркиялик футболчи учун катта суммадан воз кечишга тайёр  1 10:18"Реал" ҳужумчиси январда АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 09:50А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчилар рейтинги эълон қилинди  0 09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  9 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  11 07:59Каннаваро дебюти омадли чиққан Ўзбекистон - Кувайт учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  4

Александр Хомяков: "Битта ғалабадан сўнг вазият ўзгаради" News

Александр Хомяков: "Битта ғалабадан сўнг вазият ўзгаради"

Бугун бўлиб ўтган "Машъал" - "Металлург" (1: 1) учрашувидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди ва мураббийлар фикрларини билдириб ўтди.


"Бугунги учрашувда бизни вазифамиз фаол ўйин кўрсатиб тезкор гол ўтказмаслик эди.  Асосий вазифа биринчи бўлиб ҳисобни очишга қаратилди.  Бахтга қарши ҳар иккиси ҳам амалга ошмади.  Жамоамиз биринчи бўлиб гол ўтказмай ҳимоявий ўйин кўрсатишни уддалаши керак.  Ўйин биз ўйлаган тарзда ўтмади.  Рақиб ҳам ёмон ўйин кўрсатмади ва қарши ҳужумда унумли фойдаланди.  Олдимизга қўйилган вазифа уддаланмади" ,  - дейди Александр Хомяков.

- Жамоанинг ўйинларига нимадир етишмаяпди деб ўйлайсизми ?


Ўзимизни кучимизга бўлган ишонч етишмади.  Бу тўсиқни енгиб ўтиш бизга насиб этмаяпди.  

- "Машъал" доимо сафардаги учрашувларда чиройли ва яхшироқ ўйин кўрсатади.  Бу нима билан боғлиқ?

Чунки биз сафарда ҳимоявий ўйин кўрсатамиз.  Биринчи бўлимда рақибимиз ҳимоявий ўйин кўрсатди.  Қарши ҳужумда чиройли ўйин кўрсатди.  Бизда вазиятларни яратишда муаммолар бўлди.  Иккинчи бўлимда ҳам рақибимиз ишонч билан ўйин кўрсатди ва ҳар икки жамоа очиқ футбол кўрсатди.  Шундан сўнггина бизга ўйнаш учун имконият туғилди ва бир вазиятдан фойдаландик.  Муаммолар жуда ҳам кўп.  Футболчиларни психологик жиҳатдан ва ўзини кучига ишонмаслиги муаммо бўлмоқда.  Битта ғалабадан сўнг бу вазият ўзгаради деб ўйлайман.  

Яна бир бор мухлисларимиздан узр сўрайман.  Озгина сабр қилишини сўраб қолар эдим.  Йигитлар қўлидан келганича ҳаракат қилмоқда.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика