Latest news

12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  0 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  20 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  7 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  23 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  34

Александр Хомяков: "Биринчи голдан кейин Ашурматов билан гаплашишга ҳаракат қилдик" News

Александр Хомяков: "Биринчи голдан кейин Ашурматов билан гаплашишга ҳаракат қилдик"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Машъал" - "Қўқон-1912" (0:2) учрашувидан кейин мезбонлар устози Александр Хомяков ўз фикрларини билдирди.



"Қўқон-1912" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Афсуски рақиб урган биринчи голдан кейин режаларимизни ўзгартириб юборди. Ҳаттоки мен захира ўриндиғидан гол бўлмаганини кўргандим. Ҳисобда ортда бораётганимизда ўйламай ҳужумга ўтавердик. "Қўқон-1912" кўпчилик бўлиб ҳимояланди.

Ҳужумчиларимиз яратилган вазиятларда гол уришлари керак. Уильямс ўтган тур захирадан майдонга тушганди, бугун асосий таркибда туширдик. Умуман олганда йигитларга эътирозим йўқ. Ҳаводаги курашларни рақиб ютаверди. Биз эса қайтарилган тўпларни эгаллашга уринишимиз керак эди.



Ҳозир нима истасак гапиришимиз мумкин, биринчи гол бизни синдирди ва бошқа нарса. Аммо буларнинг барчаси баҳона бўлади. 3 очкони бой бердик, олдинга интилишда давом этамиз.

Рақиб қарши ҳужум тактикасини танлади, шу боис узоқдан зарба беришдан маъно йўқ эди. Яратган вазиятларда омадимиз келмади.

Биринчи голдан кейин Ашурматов билан гаплашишга ҳаракат қилдик. Ҳозир уни ўрнига ўзимни қўйишим қийин. Уни айбламайман. Аслида гол бўлганидан кейин ўйинни тез бошлаш эмас, вазиятга ойдинлик киритиш керак эди деб ўйлайман. Балки тепадан кимдир бош ҳакамга айтиши керакмиди. Ашурматовни айбдор деб ҳисобламайман, у ҳам мураббий. Унга очколар зарур. Афсуски ҳозир бир вақтлардаги фейр плейлар йўқ бўлиб кетган", - дейди Хомяков.

Rating: +45   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика