Latest news

18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  11 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  1 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" — "Арсенал". Таркиблар маълум  6 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  3 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  16 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0

Александр Хомяков: "Бир нечта позицияларни кучайтиришимиз керак" News

Александр Хомяков: "Бир нечта позицияларни кучайтиришимиз керак"

“Андижон” кеча иккита ўртоқлик учрашувларини ўтказганидан хабарингиз бор

Дастлаб Руминиянинг “Селимбар” жамоаси билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйналди. Иккинчи назорат учрашувида Грузиянинг “Сабултаро” клубига 1:2 ҳисобида имконият бой берилди. 

Беллашувлардан кейин “Андижон” бош мураббийи Александр Хомяков клуб матбуот хизматига ўз фикрлари билан ўртоқлашди.  

“Дастур бўйича ишламоқдамиз, ўйинлар ўтказяпмиз. Рости, бошқача ўйин кутгандим. Биринчи учрашувни яхши бошладик. Кейин эса бироз чарчаб қолдик. Иккинчи бўлимда кўпроқ имкониятлар яратдик, лекин яна хужумларни якунлашда муаммо бор. Ҳужумларсиз ўйнаш жуда қийин, албатта. 

Иккинчи ўйинда Грузия жамоаси кучлироқ эди, руминларга қараганда. Умумий олганда, ёмон ўйин кўрсатмадик. Грузин жамоалари доим ўйинларда хукмронлик қилган. Биринчи бўлимда катта устунликда ўйнашга ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда ҳимоядан ўйнадик, улар бундан фойдаланиб, иккита гол киритди. Асосий муаммо - бу ҳужумларнинг якуни йўқлигида. Ҳали вақт бор, олдин айтганимдек бир қанча позицияларни кучайтириш керак. Яқин вақтларда амалга ошади, ҳужумларни якунловчи ўйинчиларни кўрамиз, албатта”, - дейди Александр Андреевич.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика