Latest news

10:50“Барселона“ Маркус Рэшфорд бўйича бир қарорга келди  0 10:23“Ливерпуль“ яна тўртта трансферни амалга оширмоқчи  3 09:57“Краснодар“ футболчисига МЮ ва ПСЖ қизиқиш билдирмоқда  2 09:30Неймар “Сантос“ билан янги шартнома имзолади. Унинг янги маоши маълум  1 09:01Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир чорак финалчи аниқланади  1 08:30Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди  3 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. Навбатдаги нимчорак финалчилар маълум  6 07:21Франциянинг номдор жамоаларидан бири Лига 2 га тушириб юборилди  2 02:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" "Бавария"ни мағлубиятга учратди  16 01:30Уильямс "Атлетик" раҳбариятга "Барселона"га ўтмоқчи эканини айтди  1 01:15"Барселона" Фати билан шартномани узайтириб, уни ижарага беради  7 00:50"Арсенал", "Челси" ва "Бавария" Барколяни сотиб олиш учун кураш олиб бормоқда  1 00:30Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"  2 00:17Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"  1 00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  9

Александр Хомяков: "Андижонга ғалаба учун келгандик" News

Александр Хомяков: "Андижонга ғалаба учун келгандик"

"Андижон" ва "Машъал" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Александр Хомяков иштирок этди.
- Биз учун оғир учрашув бўлишини билардик. Чунки “Андижон” жамоаси бунгача очкосиз эди. Ўз навбатида биз ҳам ҳали ғалаба қўлга киритмагандик. Шу сабабли ўйин осон кечмасди ва шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Кутилганидек, дастлабки дақиқалардан мухлислар босими остида мезбонлар ҳужумга зўр беришди. Ҳимояга эътибор қаратган ҳолда қарши ҳужумда тўп суришга ҳаракат қилдик. Бугунги ўйинлари учун шогирдларимдан миннатдорман. Улар бугун яҳлит жамоа бўлиб бир мақсад йўлида ғалаба учун кураш олиб боришди. Андижонга уч очкони қўлга киритиш мақсадида келгандик ва якунда бунга эриша олдик. Бундан албатта хурсандман. Андижонда ғалаба қозонишимизни тасодиф деб ҳисобламайман. Яна бир бор қайтараман, бу ерга ғалабани ўйлаб келгандик. Олдимизда бундан бошқа йўл ҳам йўқ эди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика