Latest news

19:47Ҳиндистонда Месси шарафига 20 метрлик ҳайкал очилади  0 19:18"Пахтакор" легионерлари: кимлар қолди, кимлар кетди?  3 18:50"Бунёдкор" академияси учун 2025 йил қандай ўтди?  1 18:23Интервью. Андрей Шипилов: "Уч йил ҳеч қаерда кўзга ташланмадим, "Зенит"да малака оширдим"   6 17:57АПЛнинг ноябрдаги энг яхши мураббийи аниқ  2 17:35АПЛнинг ноябрдаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  2 17:14"Бавария" "Боруссия Д" ҳимоячиси билан музокаралар олиб бормоқда  0 16:34"Ливерпуль" ПСЖ вингерини Салоҳга ўринбосар сифатида кўрмоқда  1 15:59Бундеслиганинг ноябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси аниқланди  1 15:32"Фенербахче" сардори ҳибсга олинди. У нимада айбланмоқда?  1 15:05"Қўқон-1912" грузиялик ярим ҳимоячи билан ҳамкорликни давом эттиради  1 14:44"Ювентус" ва "Интер" Украина терма жамоаси етакчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:10"Манчестер Юнайтед" молиявий ҳисоботни тақдим этди. Рэтклиффнинг кескин қарорлари қандай самара берди?  0 13:37Муҳаммад Салоҳ Саудияда ўйнаган собиқ жамоадоши билан учрашди  6 13:06"Динамо" яна бир дарвозабон билан келишувни узайтирди  0

Александр Хомяков "Андижон"га қарши ўйиндан кейин: "VAR - ажойиб!" News

Александр Хомяков "Андижон"га қарши ўйиндан кейин: "VAR - ажойиб!"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Андижон" - "Машъал" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи ўз фикрларини билдирди.





"Қизиқарли ўйин бўлди. "Андижон" собиқ клубим бўлгани учун бугун ютишни ҳам, ютмасликни хоҳламадим (кулади). Йўқ барибир менимча кўпроқ ютишни истадим. Шундай асабий ўйин бўлишини тахмин қилгандик. Бугун сифатли футбол кўрмадик, асосий урғу узун пасларга ва курашларга қаратилди. Ким мана шу курашларга дош берса ўша ғолиб бўларди. Афсуски...биринчи таймда иккита ёмон бўлмаган вазият яратдик. Аммо бу етмади ва жанговар дуранг бўлди, сизларни ранжитмаслик учун дуранг бўлди (кулади). Журналистларни бир очко билан табриклайман", - дейди Александр Хомяков.

- Натижадан қониқдингизми?

- "Балиқ йўғида, қисқичбақа ҳам балиқ" дейишадику. Сафарда дуранг, айниқса менга ёқиб қолган Андижон шаҳрида дуранг ўйнаш ёқимли.

- Янги "Андижон" клуби сизга ёқдими?

- Албатта, ўзгаришлар бўлаётгани кўринмоқда. Клуб тепасига жиддий инсонлар келишгани қувонтиради. Улар интилишмоқда. Ривожланишни тилайман. Шундай мухлисларга эга шаҳарда мана шундай кучли жамоа бўлиши шарт.

- VAR ҳақида нима дейсиз?

- Ажойиб! Фақат мен бу ўйин якунланмайди деб ўйладим (кулади). Қолган барчаси ажойиб! Сабаби баҳсли вазиятларда бу ёрдам беради. Мухлислар босими остида ҳакам хатога йўл қўйиши мумкин.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика