Latest news

12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  1 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   1 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  8 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  14 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  15 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  13 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  7 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  10

Александр Хомяков - "Андижон" бош мураббийи News

Александр Хомяков - "Андижон" бош мураббийи

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг вилоятда миллионлар ўйинига бўлган юксак эътибори, жамоамизни доимий равишда қўллаб-қувватлаши, ҳар бир уй учрашувларимизга шахсан ташриф буюриши табиийки андижонлик минглаб ашаддий мухлисларни қувонтирмоқда.

"Андижон" жамоасининг натижасига бефарқ бўлмагани учун ҳам клубимиз президенти - Шуҳратбек Абдураҳмонов бош мураббий масаласини зудлик билан кўриб чиқишни, лозим бўлса хорижлик малакали мутахассисни жал этиш ва бу орқали ижобий натижаларга эришиб, Андижон халқини хурсанд қилиш бўйича топшириқ берди.

Шундан сўнг клуб раҳбарияти бир қатор тажрибали мураббийлар билан музокарага киришди ва якунда россиялик таниқли мураббий Александр Хомяков номзодида тўхталишга қарор қилди.

Ишқибозларга яхши маълумки, сўнгги 10 йилни Муборак "Машъал" жамоасида самарали ўтказган Александр Андреевич мамлакатимиз футболида ўзига яраша хурмат қозонган мутахассислардан биридир. Энг аввало ички имкониятдан фойдаланиб, маҳаллий кадрларни етиштириб боришга харакат қиладиган Хомяков "Андижон"да ҳам ушбу фалсафасидан фойдаланишни режалаштирган.

Янги мавсумга жамоани тайёрлаган Ильдар Сакаевнинг соғлиги билан муаммо пайдо бўлгани учун, жамоани "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Машъал" жамоаларига қарши ёрдамчи мураббий Жамшид Саидов олиб тушаётганди. Мана энди бош мураббий масалаласи ҳал бўлди.

Ильдар Сакаев ўз аризасига кўра, эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Янги бош мураббий Александр Хомяковга эндиликда Жамшид Саидов, Диёрбек Мирзабоев ва Қобилжон Олимжоновлар ёрдам беришни давом эттиришади.

Кеча Муборакда "Машъал" жамоасига қарши Лига Кубогининг 1-туридан сўнг футболчиларга қисқа муддатли танаффус берилганди. Шу боис жамоа аъзолари 6 июнь куни Андижон шаҳридаги спорт-қароргоҳга йиғилишади ва янги бош мураббий футболчиларга расман таништирилади.

Александр Андреевич эса 4 июнь куни Андижон шаҳрига етиб келади.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика