Latest news

09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   2 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  1 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  5 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  4 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  9 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  14 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  52 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   48 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  30 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  102

Александр Хомяков 0:3 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин: "Натижа адолатли бўлди" News

Александр Хомяков 0:3 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин: "Натижа адолатли бўлди"

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Насаф" - "Андижон" (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

- "Насаф" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйинни кўрдингиз, тезкор гол ўтказиб юбордик. Кейинроқ иккинчи гол ва шундан сўнг ўйин тақдири ҳал бўлди. Ҳисоб адолатли бўлди, биз бугун "Насаф"га қаршилик кўрсата олмадик.

- "Андижон" Суперлига биринчи даврасини яхши ўтказганди. Иккинчи даврада кетма-кет мағлубиятлар. Хатто дуранг ҳам йўқ. Сизнингча, бунинг сабаби нимада?

- Сабабларни таҳлил қилсак, жуда кўп. Йўқотишлар, руҳият билан боғлиқ муаммолар. Ишончни йўқотиб қўйдик. Ҳаракат қилаяпмиз, лекин натижа бермаса, ишонч йўқолиб қолаяпти. Давомли муаммолар гирдобига кириб қолдик.

- Бугун жамоангиз мавсумдаги энг ёмон ўйинларидан бирини ўтказди. Тайёргарлик яхши бўлмаганмиди?

- Йўқ, қандай жамоа майдонга келаётганимизни билардик. Ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. Бироқ, мезбонлар тезкорлик билан биринчи голни уришди ва бу бизнинг режаларимизга таъсир кўрсатди. Иккинчи голни ҳам ўтказиб юборганимиздан сўнг жамоада ишонч йўқолиб қолди, иштиёқ пасайиб кетди. Шунинг учун ҳам айтаяпман, ўйин сценарийсига қарасак, ҳисоб адолатли бўлди.

- "Андижон" айни дамда кризисда эканини аввал ҳам айтгансиз. Буни бартараф этиш учун вақт керак. Шу вақт оралиғида жамоа аутсайдерлар чизиғига тушиб қолишидан чўчимайсизми?

- Баъзан бундай муаммолар битта ғалаба ортидан ҳал бўлади. Биз бугун ҳам ютқазгани келмагандик, натижа учун ҳаракат қилдик. Олдимизда Ўзбекистон кубоги доирасида масъулиятли ўйин бор. Балки шу учрашувда ижобий натижа қайд этсак, жамоа руҳияти кўтарилади, ишонч пайдо бўлади.



Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика