Latest news

03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  9 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  31 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   21 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  319 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  23 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  3 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  6 23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!  53 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  6 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  1 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  2 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  1 20:21Расман: Францис Нарх "Каттақўрғон" футболчисига айланди  4

Александр Волков: "Эртанги ўйинга режамиз бор" News

Александр Волков: "Эртанги ўйинга режамиз бор"

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Александр Волков ва Олександр Пишур иштирок этдилар.
“Мен бунчалик кўп журналистлар қаршисида илк маротаба матбуот анжуманида иштирок этишим. Демак, бизга нисбатан бефарқ бўлмаганлар сони кўп. Ўйинга келадиган бўлсак, “Ал Ҳилол” кучли жамоа. Уларни қандай кучга эга эканликларини Тошкентдаги баҳсда ҳам кўрдик. Шакилланган жамоа. Жамоа мураббийи ҳам ҳурматга лойиқ жуда машҳур инсон. Рақибнинг икки нафар аъзоси эртанги ўйин олдидан сафни тўлдиради. Бизга янада қийин бўлади. Лекин “Бунёдкор”нинг ҳам тайёрлаб қўйган режалари бор. Ўйлайманки мухлисларимизни хурсанд этамиз.

- 2010 йили “Ал Ҳилол” Сколари бошчилигидаги “Бунёдкор”ни 3:0 ҳисобида енган эди. Ҳозир вақт ўтди, таркиб ўзгарди. Ўша ўйин билан эртангисини ўртасида катта фарқ бўлади деб ўйлайсизми?
- Ҳар бир мураббийнинг ўз қараши, режалари бўлади. Сколарининг йўналиши фақат ўзигагина маълум, меники умуман бошқача. Шу боисдан ҳам ҳеч кимни камситмаган ҳолда эски натижаларни эслашни хоҳламасдим.

- Биринчи ўйинни 1:0 ҳисобида ютқазиб қўйдингиз. Жамоангиз жавоб баҳсида гол уриши керак. Ўйинингизни қандай тузмоқчисиз?
- Рақибдан ҳеч қандай қўрқув йўқ. Эртага қандай уйнамоқчи бўлган сирларимизни ҳозир айта олмайман. Аммо бизга натижа келтирувчи режани ишлаб чиққанмиз.

Матбуот анжумани "Бунёдкор" матбуот хизмати ёрдамида тайёрланди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика