Latest news

01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  1 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  0 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  0 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  6 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  0 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  1 22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  1 21:46Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"  3 20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  5 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  17 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0

Александр Стоймирович: "Йигитлар намоз ўқиб олишлари учун эшикни очмадим" News

Александр Стоймирович: "Йигитлар намоз ўқиб олишлари учун эшикни очмадим"

Суперлиганинг 4-тури доирасида "Қизилқум"га қарши ўйиндан кейин "Локомотив" катта мураббийи Александр Стоймирович матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Энг аввало айтишим керакки, чемпионат доирасида уч ўйиндан кейин танаффусни ўтказиб, узоқ йўлга чиқдик. Шу сабабли бўлса керак, ўзимиз истаган 3+2 тактикасида ўйнай олмадик. Баъзида рақиблар бизга тезроқ ўйин кўрсатишга имконият берди. Иккинчи бўлимда эса ўйингача бўлган даврда келишган, устида ишлаган нарсаларимизни кўрсата олдик. Иккинчи бўлимда ўйинни тўлақонли назорат қилиб турдик. Рақиблар ҳимояда тўп билан яхши муомала қила олди ва биз уларга олдинга ўтишига имконият бермадик. Рақиблар 90 дақиқа мобайнида дарвозамизга фақатгина бир марта зарба бера олди ҳолос. Сўнгги дақиқалардаги вазият голга айланмагани бироз ачинарли бўлди. Бироқ бу футбол, шунақаси бўлиб туради. "Қизилқум" яхши футболчилардан тузилган яхши жамоа. Улар кўплаб рақибларга бошоғриқ бўлиши аниқ. Рақиблар тўғри ўйин кўрсатди, биз барчасига тайёр тургандик. Яхши ўйин бўлди. Мураббийлар бу ўйиндан завқланиб, нималарни ўзгартириш кераклигини ўйлаб ҳам қолади. Бироз афсусландик. Лекин яна бир бор гол ўтказиб юбормаганимиздан хурсандмиз. Тўртинчи турга келиб ҳам мағлуб бўлмадик. Олдинда "Андижон"га қарши ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. Эртага жамоага дам берамиз ва кейин 3 кун давомида уй ўйинимизга тайёрланамиз.

- "Локомотив" бу мавсумда бор эътиборини кубокка қаратганми ёки чемпионатга?

- Бир нарсани айтмоқчиман. Биз ҳали янги жамоамиз. Тахлил қилиб кўрсангиз, биз билан юқори лигага қайтган "Динамо" таркибнинг ўзагини сақлаб қолган. Биз эса таркибга 15 футболчини жалб қилдик ва уларнинг барчаси асосий таркиб футболчилари ҳисобланади. Шу сабабли вақт керак. Ўйнашда давом этамиз, амбицияларимиз юқори. Кубокда ҳам катта мақсад қўйганмиз, бизга яхши қуръа тушди, ҳатто "Қизилқум" ҳам майдонимизга ташриф буюради. Чемпионат ўйинларидан кейин "Қизилқум" бизнинг майдонимизда ўйнашни истади. Барча рақибларга тайёр бўламиз ва ҳар бир учрашувда ғалаба учун ўйнаймиз.

- Ўтган турда сизга жарима қўлланди. Бу ҳолатга қандай муносабатдасиз?

- Ҳа, биламан. Йигитлар намоз ўқиб олишгани учун эшикни оча олмадик. Буни қаттиқ ҳурмат қиламан. Чунки рўза ва намозни машғулотларда ҳам ҳисобга олиб қўяман. Мени жаримага солган одам билан кўришмадим ва суҳбатлашмадим ҳам. Бунақаси ҳам бўлиб туради. Вазиятни шундай тушунтираман, лекин ҳеч қандай баҳона қилмайман. Борини айтдим.

- Матбуот анжуманларида "Насаф" ва "Локомотив"нинг ўйин услуби ўхшашлигини айтгансиз. Лекин бугун жамоангизнинг ўйини чиқмади. "Насаф" эса ғалаба қозонганди.

- Схема бир хил. Лекин тактика ва стратегия икки хил. "Насаф" ўз майдонида ўйнади ва вақтида гол уриб олди. Агарда ёдингизда бўлса, "Насаф" ўша куни бир қанча голлар ўтказиб юбориши мумкин эди. Яна бир бор қайтараман, "Қизилқум" индивидуал кучли футболчилардан ташкил топган. Улар уйда ҳам сафарда ҳам исталган рақибга муаммолар келтириб чиқара олишади. Бизни "Насаф"га қиёслашаётгани яхши, лекин схемалар бошқа-бошқа. Бу ерда таркиблар, ижрочилар ва йўналиш турлича. 

- Жаҳон чемпионатидан кейин Лазизбек Мирзаевнинг "Локомотив"да ўзини кўрсата олишини айтишганди. Лекин унга кам ўйин амалиёти берилмоқда. Бунга сабаб нимада?

- Лазиз Мирзаев жуда иқтидорли йигит. Лекин барчасини ўз вақтида қилиш керак, ўйламасдан, режа қилмасдан иш қилиб бўлмайди. Ҳаммасининг ўз вақти бор, у ҳаракат қилмоқда. Қачонки у бутунлай тайёр бўлса, ўйинга тушади. Барчага имконият берилади, ҳали мавсум узоқ давом этади.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика