Latest news

15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  2 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  59 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  3 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8

Александр Шадрин хотирасига бағишланади. Ўзбекистон Японияни тарихда илк бор мағлуб этган оқшом News

Александр Шадрин хотирасига бағишланади. Ўзбекистон Японияни тарихда илк бор мағлуб этган оқшом

Бундан роппа-роса 8 йил олдин таниқли футболчи Александр Шадрин вафот этган эди.


Бугун шу муносабат билан ЖЧ – 2014 саралаш босқичи доирасидан ўрин олган Япония билан сафарда ўтказилган учрашув тафсилотлари ва ўйинга доир қизиқарли воқелари ҳусусида фикрлашамиз. Зеро Шадриннинг ўша учрашувдаги ягона голи бизга "самурайлар" устидан илк ғалабани тортиқ қилганди. 



Саралаш ўйинларининг биринчи босқичида Осиё қитъасининг 20та терма жамоаси бешта гуруҳга тақсимланди. Бунда ўз гуруҳларида 1 ва 2 – ўринларни қўлга киритган жамоалар кейинги ҳал қилувчи босқичга йўлланма оларди. Ўтказилган олтита ўйинларнинг ичида энг мураккаби Японияга терма жамоасига қарши кечганди. Қувонарлиси мазкур босқичда терма жамоамиз “кун чиқар” юрт вакиларидан нақд олти очкога ўзиб кетади. Гуруҳдаги сўнги баҳс айнан Япония билан Токиодаги ҳашаматли “Тойота” стадионида бўлиб ўтади. 


Икки терма жамоа ҳам гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилиб бўлгани сабабли ўйиннинг даражаси юқори эмасди. Тожикистон терма жамоаси Тошкентда йирик 3:0 ҳисобида таслим этилгач жамоамиз 13 очко тўплаб гуруҳда якка пешқадамга айланди. Рақибларда эса 10 очко мавжуд эди. Уларга биринчи ўринга кўтарилиб олиш учун жуда яхши имконият юзага келганди. 

Маълумки, азалдан гуруҳимизда Япония тушмасайди деб ҳайиқиб турардик. Абрамов эса ўшанда ҳар қандай жамоани мағлубиятга учрата олиш мумкинлигини исботлай олганди. Аммо, ўйиндан олдин таркибимизда жиддий муаммолар юзага келади. Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Турсунов, Сервер Жепаров, Александр Гейнрих, Вагиз Галиулин сингари етакчи футболчилар ёрдам бера олмасди. Уларнинг ўрнига ўйин амалиёти кам бўлган футболчиларга ишонч билдирилди. 

Беллашув бош ҳаками Абдуллоҳ Балидеҳнинг ҳуштаги янграши биланоқ мезбонлар бирин кетин ҳавфли ҳужумла ёмғирини ёғдиришни бошлашди. Очиғи, уларнинг махоратдан бизникилардан бир бош устунлигини сезиб олиш қийин эмасди. Биринчи бўлимда ҳимоямизни бамисоли ўққа тутилган армияга ўхшатса бўларди. Японларнинг тезлик билан чиқарган қарорлари, жарима майдончамиз ичига ёриб киришлари футболчиларимизни саросимада ушлаб турди. Шинжи Кагава, Юто Наготомо, Макото Хасебеларнинг юришлари анча кескин кўриниш олди. Бунинг натижасида Вадим Абрамов биринчи бўлимдаёқ ўзгаришга қўл урди. Илдар Магдеевнинг ўрнига ОТЖ футболчиси Ойбек Қиличевни майдонга туширди. 

35-дақиқада Алберто Заккерони шогирдлари ҳисобни очишга яқин келишди. Аммо, маҳаллийлаштирилган дегионер футболчи Майк Хавинаарнинг голи инобатга олинмайди. Иккинчи бўлимнинг 54–дақиқасида вакилларимиз майдон марказида тезкор қарши ҳужумга ўтишади. Қанотдан моҳирона тарзда ошириб берилган тўпни Баҳодир Насимов боши билан дарвозага киритишга ҳаракат қилади. Унинг зарбасини Эдзи Кавашима қайтаради. Қайтган тўпга биринчилардан бўлиб етиб келган Александр Шадрин дарвозани ишғол қилади. Ҳисоб очилгандан сўнг Япония босимни оширади, голли вазиятларни юзага келтиради. Бироқ, омад чинакамига шу куни бизга кулиб боқади. 


Иккинчи таркиб билан “самурайлар”ни сафарда ютиб келган терма жамоамиз тарих зарварақларидан жой олади. Сабаби бундан олдин қандай мусобақа бўлмасин бу юрт терма жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлиб келганмиз. Терма жамоамиз тарихдаги энг йирик мағлубиятни ҳам Япониядан (1:8) қабул қилиб олгани ёдимизда. ЖЧ–2010 саралашида сафарда дуранг қайд этган бўлсак, уйда кичик 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганмиз. Ўшанда Ясуҳито Эндо гол уриб ғалабани илиб кетганди. Бу сафар эса реванш олинди дея оламиз. Биринчи ўйинда “Пахтакор” марказий стадионида Сервер Жепаровнинг голи бир очко келтирганди. Ўйлаймизки, келажакда тарихни янгилаш учун бизда яна имконият юзага келади. Шадрин эса мухлислар қалбида мангу яшайди. 


ЖЧ-2014. 3-саралаш босқичи. 6-тур.

Япония – Ўзбекистон 0:1 (0:1, 0:1)

29. 12. 2012. Токио (Япония). “Тойота” стадиони. 42720 томошабин.

Бош ҳакам: Абдуллоҳ Балидеҳ (Қатар)

Гол: Александр Шадрин, 54

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Артём Филипосян, Ислом Иномов, Азиз Ҳайдаров, Темур Кападзе, Илдар Магдеев( Ойбек Қиличев, 38), Жасур Ҳасанов (кичик), Станислав Андреев (Дилшод Раҳматуллаев, 58), Баҳодир Насимов, Александр Шадрин (Шавкат Саломов, 65)




Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика