Latest news

18:42А Сериянинг икки гранди "Арсенал" аъзоси учун курашга қўшилди  0 18:14Марлен Чобанов легионерга айланди  0 17:55​"Андижон" легионер ҳимоячиси билан хайрлашди  2 17:32Исак "Реал Сосьедад" базасида шуғулланмоқда  2 17:04Аббос Файзуллаев: "ЦСКА туфайли Ўзбекистон термасида ўз ўрнимга эга бўлдим. Энди "Истанбул Башакшеҳир"га чемпионатда олдинга қадам ташлашида ёрдам бермоқчиман"  3 16:37ЦСКА ҳимоячиси: "Аббосга келажакда ўзи хоҳлаган лигада ўйнашини тилайман"  4 16:09Доннарумма АПЛ топ-клублари билан музокаралар олиб бормаяпти  2 15:41Нойер Тер Штеген билан боғлиқ вазият туфайли Германия терма жамоасига қайтишга тайёр  4 15:14Саудия Арабистони клублари Левандовскини сотиб олмоқчи  2 14:52"Андижон" янги легионерини Суперлига учун рўйхатдан ўтказа олмади  7 14:42Инсайд тасдиқланди: Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Тошкентда Қозоғистон билан беллашади  2 14:14Расман: Серж Орье Остон Ўруновнинг жамоадоши бўлди  3 14:00Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада   40 13:52"Фенербахче" "Барселона" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолайди  2 13:27Эрон матбуоти: Машарипов Суперкубокда ўйнай олади  3

Александр Пишур ва Амет Мемет – сентябрь ойи лауреатлари! News

Александр Пишур ва Амет Мемет – сентябрь ойи лауреатлари!

Ўзбекистон чемпионатининг сентябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича журналистлар ўртасида ўтказилган сўровномада «Бунёдкор» украиналик ҳужумчиси Александр Пишур ва «Нефтчи» маслаҳатчи мураббийи Амет Мемет ғолиб чиқди.

Ўзбекистон чемпионатининг авгувст ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича ОАВ ходимлари, журналистлар ўртасида ўтказилган сўровнома 1-6 октябрь кунлари бўлиб ўтди. Сўровномада журналистлар 12 нафар мураббий ва 14 нафар футболчини ғолибликка даъвогар сифатида кўрсатишди.

Мураббий ўртасидаги курашда «Нефтчи» маслаҳатчи мураббийи Амет Мемет, «Динамо» устози Равшан Ҳайдаровни икки баллга ортда қолдириб, сентябрь ойининг энг яхши мураббийи деб топилди. Ушбу мутахассис қўл остида «Нефтчи» сентябрь ойида учта ўйин ўтказди ва барчасида ғалаба қозонди. Жумладан, жамоа ўз майдонида «Олмалиқ»ни 4:0, «Қизилқум»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, сафарда «Гулистон» устидан 3:0 ҳисобида зафар қучди. Жамоа барча учрашувларда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола билди.

Футболчилар орасида эса «Бунёдкор» ҳужумчиси Александр Пишур сентябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Сентябрь ойи давомида учта ўйинда жами учта гол урган «Нефтчи» ҳужумчиси Носирбек Отақўзиев ундан 5 балл кам жамғарди. Қайд этиш жоиз, Пишур бунгача март ва апрель ойлари сўровномасида иккинчи, май ва август ойи сўровномаларида учинчи, июнь ойи сўровномасида эса тўртинчи бўлган эди.

Сентябрь ойи давомида «Бунёдкор» Олий Лига доирасида учта ўйин ўтказди. 19-турда ўз майдонида «Навбаҳор»ни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, 18-турда «Шўртан», 20-турда эса «Бухоро» билан сафарда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Бироқ Пишур ўзини Олий Лига ўйинларида эмас, балки 25 сентябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Кубоги финалида кўрсатди. Унинг «Насаф» дарвозасига йўллаган икки голи «Бунёдкор»га кетма-кет иккинчи, жамоа тарихидаги тўртинчи кубокни келтирди.

Маълумот ўрнида, март-ноябрь ойларида ўтказиладиган Ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи танловиларининг натижалари умумлаштириб чиқилади ва натижалардан келиб чиқиб, ЎзПФЛнинг 2013 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи номи аниқланади.

«Ойнинг энг яхши ўйинчиси» сўровномаси сентябрь ойи кучли бешлиги:
1. Александр Пишур («Бунёдкор») – 20 балл.
2. Носир Отақўзиев («Нефтчи») – 15 балл.
3. Шаҳзодбек Нурматов («Металлург») – 14 балл.
4. Илҳом Юнусов («Насаф») – 7 балл.
5. Андрей Мелничук («Динамо»), Фаррух Шотурсунов («Динамо») – 6 балл.

«Ойнинг энг яхши мураббийи» сўровномаси сентябрь ойи кучли бешлиги:
1. Амет Мемет («Нефтчи») – 21 балл.
2. Равшан Ҳайдаров («Динамо») – 19 балл.
3. Мурод Исмоилов («Пахтакор») – 11 балл.
4. Миржалол Қосимов («Бунёдкор») – 10 балл.
5. Рўзиқул Бердиев («Насаф») – 6 балл.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика