Latest news

06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этилди  0 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  19 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  56 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  71 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3

Александр Мочинов: "Хатоларимиз эвазига ютқаздик" News

Александр Мочинов: "Хатоларимиз эвазига ютқаздик"

Олий лига 3-тур ўйини "Пахтакор" - "Бухоро" (3:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Александр Мочинов иштирок этди.

"Аввало "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйлашимча, уларга биз билан бўлган ўйин анча қийин бўлди. Бугунги учрашув қизиқарли ва мухлислар учун томошабоп кечди. Йўл қўйган хатоларимиз учун бугун мағлубият учрадик деб ўйлайман", - дея гап бошлади Александр Мочинов.

- Алибобо Раҳматуллаев бугун нега қайдномага киритилмади?
- Чунки бу борада "Пахтакор" билан ўзаро келишувимиз бор эди.

- Алибобо Раҳматуллаевни ижара асосида олганмисизлар?
- Йўқ. Бу шунчаки оғзаки эркакча келишувимиз бўлган. Расмий шартномада бу кўрсатилмаган. Бу шунчаки норасмий келишув бўлган.

- Кочневнинг ўйини сизни қониқтирмоқдами?
- Ҳеч қачон мураббий футболчиларидан тўлиқ қониқмаса керак. У жуда ҳам тиришқоқ ва интилувчан футболчи. Евгений Кочнев яхши ўйнашга ҳаракат қилмоқда ва машғулотларда анча тер тўкмоқда. Ўйлайманки, яқин орада янада кучлироқ ўйнайди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика