Latest news

01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  1 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  29 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  8 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  4 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  0 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  105 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  2 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  19 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  4 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  6

Александр Мочинов: «Ватан шаънини муносиб ҳимоя қилиш учун майдонга тушамиз» News

Александр Мочинов: «Ватан шаънини муносиб ҳимоя қилиш учун майдонга тушамиз»

Бугун, Банкокдаги «Golden Tulip» мехмонҳонасида U-16 ўсмирлар ўртасидаги ОЧ чорак финалига йўл олган барча терма жамоаларнинг бош мураббийлари иштирокида ўйинолди матбуот анжумани ўтказилди.
Ўзбекистон U16 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Александр Мочинов Сурияга U16 ўсмирлар терма жамоасига қарши чорак финал баҳсида ҳар иккала терма жамоа футболчилари майдонда охиригача кураш олиб боришини таъкидлади.

«Биз чорак финалда кучли ва анча тезкор бўлган жамоага қарши баҳс олиб борамиз. Учрашув биз учун қанчалик муҳим бўлса, рақиб учун ҳам шундай муҳимдир. Шундай экан, эртага биз учун ортга йўл йўқ. Ўйин биз учун қанчалик муҳим эканлигини ҳис қилган ҳолда майдонга тушамиз», - дейди Мочинов ўйиндан олдин ўтказилган матбуот анжуманида.

«Рақиб ўйинини мураббийлар штаби билан биргаликда ўрганиб чиқдик. Анча кучли ва тезкор ўйин намойиш этади. Биз ҳам рақиб ўйинига қараб тайёргарлик олиб борамиз. Рақибнинг маълум бир футболчиларига қараб алоҳида тактика танлаймиз дея олмайман. Ўйин бошидан ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Ўртада жаҳон чемпионати йўлланмаси турибди, шундай экан ҳар иккала жамоа ҳам охиригача ўйнайди. Балки эртага ҳужумкор ва чиройли ўйин гувоҳи бўлмассиз, балки жамоалар бироз эҳтиёткор ўйин кўрсатишар, буни ўйин кўрсатади», - дейди Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи.

«Гуруҳ ўйинларининг барчасини «Muangthong» стадионида ўтказган эдик. Эртага эса бошқа майдонда баҳс олиб борамиз. Умид қиламанки бу ҳолат бизга эртанги ўйинда ҳалал бермайди. Эртанги ўйинни барча, мураббийлар, футболчилар қанчалик муҳим эканини ҳис қилиб туришибди. Улар майдонга ватан шаънини муносиб ҳимоя қилиш учун тушишади», - дейди Мочинов.

Эслатиб ўтамиз, U16 ўсмирлар ўртасидаги ОЧ чорак финали доирасидаги Ўзбекистон ва Сурия терма жамоалари ўртасидаги учрашув 14 сентябрь, якшанба куни Банкокдаги «Rajamangala» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика