Latest news

23:37"Тулуза" — ПСЖ. Таркиблар маълум  1 23:35Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда мағлубиятга учради, Ўринбоев захирадан ўйинга қўшилди  1 22:40"Галатасарой" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  4 22:37Гарначо 40 млн фунт эвазига янги клубига ўтди  3 22:11Ла Лига. "Атлетико" бу сафар "Алавес"ни юта олмади. Симеоне жамоаси уч ўйинда 2 очко жамғарди  2 22:09Ровшан Мередов: "Бундай турнирлар орқали нималар қўшишимиз кераклигини кўриб оляпмиз"  8 22:00Қирғизистон бош мураббийи: "Майдон ҳолати сифатли футбол кўрсатишга йўл қўймади"  7 21:55CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон — Ўмон 1:1   24 21:32"CAFA Nations Cup-2025" Ўзбекистон илк ўйинда Кейруш бошчилигидаги Ўмонни юта олмади  366 21:23АПЛ. "Тоттенхэм" кутилмаганда ўз майдонида "Борнмут"га мағлуб бўлди, МЮ эса автогол ва пенальти эвазига "Бёрнли"дан устун келди  11 20:57БАА Лига кубоги. "Ал Наср" ва "Ал Батаэҳ" 1/8 финалнинг илк ўйинида ўзаро дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  2 20:40"Аугсбург" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 19:57"Барса" 17 ёшли озарбайжонлик футболчи билан шартнома имзолади  6 19:03АПЛ. "Челси" Лондон дербисида ишончли ғалабага эришди  11 18:57"CAFA Nations Cup-2025". Қирғиз Республикаси ва Туркманистон ўзаро дуранг ўйнади  28

Александр Мочинов Тошкентдаги йиғинда жами 25 нафар футболчини синовдан ўтказмоқда News

Александр Мочинов Тошкентдаги йиғинда жами 25 нафар футболчини синовдан ўтказмоқда

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Александр Мочинов 4 август куни бошланган йиғинга жами 25 нафар футболчини жалб этган.
Шу йилнинг 6-20 сентябрь кунлари Таиландда ўтказиладиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионати финал босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Тошкентдаги йиғин давомида терма жамоага номзод футболчиларни синовдан ўтказади.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси йиғин давомида 3та назорат учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган эди. Унга кўра, дастлаб 5 август куни «Пахтакор» ёшларига қарши тўп сурган Мочинов шогирдлари 1:3 ҳисобида мағлубиятга учраган эди. 7 август куни бўлиб ўтган иккинчи назорат ўйинида эса, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси «Бунёдкор» клуби ўсмирларини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоасининг Тошкент йиғинида иштирок этаётган футболчилари рўйхати:

Дарвозабонлар:
 Умид Эргашев («Насаф)
 Акрам Ходжаев («Бунёдкор)
 Хожиакбар Шомақсудов («Спартак)

Ҳимоячилар:
 Юсуф Шоимов («Пахтакор»)
 Ильхом Алижонов («Насаф»)
 Рахим Шарипов («Машъал»)
 Ойбек Нурматов («Пахтакор»)
 Жаҳонгир Аҳмедов («Пахтакор»)
 Озод Қурбонов («Пахтакор»)
 Бакир Муртазоев («Машъал»)

Ярим ҳимоячилар
 Феруз Мўминов («Бухоро»)
 Сирожиддин Етибоев («Насаф»)
 Абдуғани Ғанижонов («Пахтакор»)
 Суҳроб Нуруллоев («Пахтакор»)
 Дилшод Саитов («Насаф»)
 Дониёр Хошимов («Пахтакор»)
 Шохруҳ Махмудхожиев («Пахтакор»)
 Ислом Кенжабоев («Насаф»)
 Достон Бердиқулов («Насаф»)
 Маъруф Жумаев («Бунёдкор»)

Ҳужумчилар:
 Жонибек Кўчимов («Динамо»)
 Ҳуршид Олимов («Пахтакор»)
 Азиз Ғаниев («Насаф»)
 Худойберди Холиқов («Насаф»)
 Савелий Абрамов («Пахтакор»)
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика