Latest news

08:08Бугун финал!  2 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  1 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  3 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  22 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  4 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  12 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  7 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  18 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  27 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   13

Александр Мочинов Ўзбекистон U-16 бош мураббийи вазифасини бажаради News

Александр Мочинов Ўзбекистон U-16 бош мураббийи вазифасини бажаради

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш юз берди.
Шу кунгача терма жамоа бош мураббийи вазифасида фаолият юритиб келган Темур Олимхўжаев соғлиғи туфайли вақтинчалик терма жамоа бош мураббийи вазифасидан озод этилди.

Темур Олимхўжаевнинг ўрнига мавсум ўртасигача Тошкентнинг «Оқтепа» клубини бошқариб келган мутахассис Александр Мочинов вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланди. Шу кунгача Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси мураббийлар штабида фаолият кўрсатган мураббийлар сафида бошқа ўзгариш бўлгани йўқ ва улар Александр Мочинов билан ўз фаолиятларини давом эттирадилар.

ЎФФ терма жамоалар маркази берган маълумотга кўра, Мочиновга 19 июнь куни бошланадиган йиғин давомида Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоасини шуғуллантириш вазифаси юклатилган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси мазкур йиғин давомида Тошкентда 24 ва 27 июнь кунлари Уммон U-16 ўсмирлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи номи билан боғлиқ якуний қарор яқин кунлар ичида ЎФФ Терма жамоалар маркази томонидан эълон қилинади.

Таъкидлаш жоиз, мазкур ўйинлар шу Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси учун шу йилнинг 6-20 сентябрь кунлари Таиландда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионти финал босқичи баҳсларига тайёргарлик босқичидан ўрин олган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика