Latest news

15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  2 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  2 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  3 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  15 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  5 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  5 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6

Александр Мочинов: "Илк турлардаёқ кучлилар билан ўйнаш қизиқарли" News

Александр Мочинов: "Илк турлардаёқ кучлилар билан ўйнаш қизиқарли"

2015 йилги олий лига баҳсларига қуръа ташлангач, "Бухоро" бош мураббийи Александр Мочиновнинг фикрлари билан қизиқдик.
- Тўғрисини айтсам, қуръа "Бухоро" учун бир мунча қийин тақвимни тақдим этди. Лекин дастлабки тўртта турнинг учтасини "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Насаф"га қарши ўтказишимиз режамизга ўзгартириш киритмайди. Аксинча, бу рақиблар билан чемпионат бошидаёқ ўйнашнинг яхши томонлари ҳам бор. Чунки у пайтда деярли ҳамма жамоанинг ҳолати бир хил бўлади. 6-7 турларга келиб кучлилар илгарилаб кетиши мумкин.

Лекин чемпионат стартида ҳамманинг имконияти тенг бўлади. Яна бир нарса. Кучли жамоалар билан мавсум бошида ўйнаймиз деб, таркибни шунга қараб кучайтирмоқчи эмасман. Менинг аввалдан тузиб қўйган режам ўша-ўшалигича қолади, - дейди Александр Мочинов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика