Latest news

21:21"Андижон" назорат ўйинида Норвегия жамоасига мағлуб бўлди  0 20:56ОКМК ўртоқлик ўйинида КХДР термасига мағлуб бўлди  4 20:35"Локомотив" Туркияда Қозоғистон миллий терма жамоасига қарши ўйнайди  1 20:24Қизларга футзал керак  8 19:45Симеоне "Реал"га қарши баҳс олдидан: "Ҳакам ҳақида ўйлаётганим йўқ"  8 19:24"Ал Насср" - "Ал Фейҳа". Криштиану Роналду ва Отабек Шукуров асосий таркибда  4 18:52Эрон. Чемпонлик учун курашётган Ўткир Юсупов ва "Фулад" ютқазиб қўйди  0 18:34Хитойдаги Осиё Кубогида 3 нафар ўзбекистонлик ҳакам иштирок этади  0 18:18Назорат учрашуви. "Динамо" - "Арал" 1:1  1 18:00"Интер Майами" янги мавсум учун барча абонементларини сотиб бўлди  1 17:39Расман: "Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановни Чемпионлар лигаси учун рўйхатдан ўтказди  19 17:20"Манчестер Юнайтед" "Боруссия Д" посбонини сотиб олмоқчи  5 17:13"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2025". "Нефтчи" U-21 ва "Бешариқ"дан йирик ғалабалар  1 16:53АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 16:28"Реал" "Арсенал" футболчисини нишонга олди  4

Александр Лобанов: "Пахтакор" меҳмонда ҳам "Тракторсози" билан камида дуранг ўйнаши керак" News

Александр Лобанов: "Пахтакор" меҳмонда ҳам "Тракторсози" билан камида дуранг ўйнаши керак"

"Пахтакор" - "Тракторсози" (1:0) учрашуви якунлангач стадионда "шерлар"нинг собиқ кипери, "Персеполис" клуби дарвозабони Александр Лобановни учратиб қолдик ва унинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.


"Пахтакор" учун баҳс жуда қийин кечди. Ташқаридан бу ўйинни кузатиш унданда мураккаб. "Пахтакор" учун жуда ҳам хурсандман. Муҳим ва керакли ғалаба қўлга киритилди. Ўйлайманки, "шерлар" сафардан ҳам камида бир очко билан қайтишлари керак. Менимча, ҳали ҳеч нарса бой берилгани йўқ. Гуруҳдан чиқиш вазифасини уддаласа бўлади. "Пахтакор" ҳар қандай вазиятда ҳам "Пахтакор"лигича қолади. Бу жамоа охирига қадар курашади. Кейинги босқич йўлланмаси учун кураш ҳам сўнгги тургача давом этса керак. Ўзбекистоннинг ҳар тўрттала жамоаси чин юракдан омад тилайман. Ўйлашимча, барча жамоаларимиз гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалай олишади. Жамоаларимиз ўйинида ўсиш кузатилган, таркиб жиҳатдан ҳам улар анча кучайиб олишди. Бу мавсумда жамоаларимиз ишончни оқлашади деган умиддаман. Терма жамоа ихтиёрига етиб келдим ва шу боис ҳозир Тошкентдаман. Биз қолган иккита ўйинни ҳам ғалаба билан якунлашимиз лозим. Ўтган вақт оралиғида жуда катта кўламдаги ишларни амалга оширдик. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар вазифа ва мақсад ўзгармайди. Доимо ғалаба. Шу боис бўлажак ўйинларда мухлисларни ғалабаларимиз билан қувонтиришга ҳаракат қиламиз. Улар эса бизни қўллаб-қувватлашларига муҳтожмиз. Филиппин ва Баҳрайнга қарши беллашувларга барча ишқибозларни стадионда кутамиз", - деди Александр Лобанов.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика