Latest news

12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  0 12:15"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  0 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  1 11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  1 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   4 10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  12 09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0 09:25Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш”  2 08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  4 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  2 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  5 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  24 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  27

Александр Лобанов: “Пахтакор” билан ўйинда камида дурангга лойиқ эдик” News

Александр Лобанов: “Пахтакор” билан ўйинда камида дурангга лойиқ эдик”

Хабарингиз бор, ўтган ҳафтада Ўзбекистон Coca-Cola Суперлигасининг 4-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Металлург” (2:1) учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу жамоалар иштирокидаги ўйинлар доимо мухлисларнинг диққат марказида туради. Кўпчилик таҳмин қилганидек, учрашувда “шерлар” ғалаба қозонди. Бироқ баҳсда мезбонлар томонидан киритилган дастлабки гол мунозараларга сабаб бўлди.  “Металлург” посбони Александр Лобанов ҳам учрашувдан кейин сайтимизга интервью бериш чоғида, бу вазиятга тўхталиб ўтди. 

- Александр, аввало суҳбатимизни собиқ жамоангиз бўлмиш “Пахтакор”га қарши кечган ўйиндан бошласак. Учрашувда “Металлург” дуранг қайд этиши ҳам мумкин эди. Фикримизга қўшиласизми?

- Албатта, амалдаги чемпионга қарши ёмон ўйин кўрсатмадик деб ҳисоблайман. Учрашувни ҳамма кўрди. Жамоамизга бирозгина тажриба етишмаслиги панд берди. Биринчи гол ўйиндан ташқари холатда киритилгани эса бизни янада асабийлаштирди. Афсуски ҳакамларнинг хатолари якунда мағлубиятга учрашимизга олиб келди.Менимча камида дурангга лойиқ эдик. 

- Бу йилдан бошлаб Ўзбекистон Coca-Cola Суперлигаси ўйинларида ҳакамлар учун енгиллик яратиш тариқасида VAR тизимидан фойдаланиб келинмоқда. Бу бўйича нима дейсиз?

- Фикримча бу нарса керак. Чунки ўзингиз кўряпсиз, худди “Пахтакор” билан ўйинимиздаги каби ҳакамлар жиддий хатоларга йўл қўймоқда. Улар ҳақиқатдан ҳам адашяптими ёки ростан қиляптими буни ҳеч бир инсон айтиб бера олмайди. Ҳакам хатодан кейин маълум муддатга четлатилмоқда. Лекин натижа барибир қолади. Ишонасизми “Пахтакор” билан дуранг учун раҳбарият мукофот пули вада қилганди. Агарда камида дуранг қайд этилганида уйимизга мукофот пули билан, яхши кайфиятда кириб борардик. Қанот ҳакамининг жиддий хатоси туфайли бундан қуруқ қолдик. Энди нима десак ҳам ҳеч нима ўзгармайди. Назаримда Суперлиганинг ҳар бир ўйинида ВАРдан фойдаланилса адолатли бўларди. Ҳакамлар хатоларини ўз вақтида тўғрилаб кетишига имконият туғилади. 

- “Металлург” ҳозиргача тўртта ўйин ўтказиб, шундан учта баҳсда мағлубиятга учради ва бир маротаба ғалаба қозонди холос. Жамоангизнинг ушбу муваффақиятсизлиги вақтинча деб ҳисоблайсизми?

- Хабарингиз бор, бизда яқинда бош мураббий ўзгарди. Шунингдек мураббийлар штабида ҳам айрим ўзгаришлар юз берди. Энди жамоанинг ўйин услубига ҳам ўзгартириш киритилмоқда. Футболчилар аста-секин янги тактикага мослашиб бориши учун бироз вақт керак. Умид қиламанки, кейинги турлардан мухлисларимизни қувонтира бошлаймиз. Табиийки турнир жадвалидаги ўрнимиз ҳам яхшиланиб бораверади. 

- Дарвоқе, “Металлург”нинг тажрибали футболчиси сифатида жамоада бош мураббийнинг ўзгариши бўйича қандай муносабатда бўлдингиз?

- Бу - клуб президентининг қарори бўлди. Уни ортиқча муҳокама қилиш менинг ваколатимга кирмайди. Раҳбарият жамоада ниманидир ўзгартиришни истади. Шунинг учун бош мураббий ўзгарди. Биз футболчилар ҳар қандай холатда ҳам мажбуриятимизни бажаришимиз керак. Жасур Абдураимов ҳам узоқ вақт “Пахтакор” мураббийлар штабида фаолият юритиб, ўзига яраша тажриба орттирди. Эндиликда ўзининг фалсафасини “Металлург”да намоён қилади. 

- “Металлург”да дарвозабонларни узоқ йиллардан буён шуғуллантириб келган Алишер Аҳмедов яқинда жамоа билан хайрлашди. Унинг ўрнида иш бошлаган Пётр Гизимчук билан ишлаш қандай кечмоқда?

- Албатта ҳар бир мураббийнинг ўзига яраша ишлаш услуби бўлади. Аҳмедов ва Гизимчукнинг машғулот ўтказиши, шогирдларини ўйинга тайёрлаши бўйича қарашлари умуман фарқ қилади. Биз профессионаллармиз ва қайси мураббий билан бўлмасин астойдил ишлаб, топшириқни бажаришимиз керак. 

- “Металлург” шу кунгача тўртта ўйинда бешта тўп ўтказиб юборди. Айтингчи ушбу голларда ўзингизни қанчалик айбдор ҳис қиласиз?

- Ўтказиб юборилган голларда барибир истайсизми йўқми асосий юк дарвозабонга тушади. Имкон қадар ҳар бир ўйинда жамоамни голлардан қутқариб қолишга уринаман. Лекин футбол хатолардан холи эмас. Дунёнинг манаман деган таниқли посбонлари ҳам баъзида хатога йўл қўймоқда. Асосийси хатони кейинчалик бошқа такрорламаслик керак. Биласизми ҳар бир ўйинда видео-операторимизга илтимос қилиб, учрашув тасмасини айнан ўзим иштирок этган вазиятларни кесиб (нарьезка) беришини ва шу орқали ўзим уйда ўйинларимни кўриб чиқиб, таҳлил қиламан. 

- Кейинги тур “Металлург” ўз уйида “Андижон”га қарши баҳс олиб боради. Бўлажак учрашув ҳақида нима дейсиз?

- Андижонликлар ҳам имкон қадар очко билан қайтишга уриниши аниқ. Лекин биз ҳам ўз майдонимизда мухлисларимизни ғалаба билан хурсан қилишни истаймиз. Учрашув жангавор руҳда ўтиши турган гап. Менимча биргина гол ўйин тақдирини ҳал қилади.

Rating: -16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика