Latest news

10:08ПСЖ украиналик футболчининг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  0 09:35ЦСКА вингери Туркия клубига ўтиши мумкин  1 09:04“У футбол ва футбол учун яшайди.“ Карлес Пуйоль Роналду ҳақида  3 08:30Хакан Чалханоглу фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  0 07:55Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" жамоалари мағлубиятга учради. "Сурхон" ва "Нефтчи" баҳсида эса ҳисоб очилмади  0 07:53Диего Симеоне йирик мағлубият сабабини маълум қилди  13 07:22Клублар ўртасидаги ЖЧ. Яна бир учрашувда ҳисоб очилмади  1 02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  20 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  6 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  11 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  5 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  5 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  12

Александр Лобанов "Локомотив" мағлуб этилгач нималар деди? News

Александр Лобанов "Локомотив" мағлуб этилгач нималар деди?

Тошкент дербиси қаҳрамонларидан бирига айланган Александр Лобановнинг ўйин ҳақидаги фикрларидан баҳраманд бўлинг.

- Бу икки кучли жамоа ўртасидаги кескин тўқнашув эди. Биз буни билардик ва шунга яраша ҳозирлик кўрдик. Ўйин жуда юқори суръатда ўтди. Беллашувда ғалаба биз учун жуда муҳим эди. Ютуқ бизга чемпионлик учун кичик имкониятни тақдим этарди. Якунда ғалаба қозонганимиздан жуда хурсандман.

Жамоани голлардан асраб қолганим? Дарвозабонлар ҳар бир учрашувда буни исташади. Қачондир бунга эришасан, бошқа пайтда эса йўқ. Бундай ўйинларда дастлабки вазиятга кўп нарса боғлиқ. Илк хавфли зарбани қайтарсанг, ишонч пайдо бўлади. Терма жамоага номзод икки дарвозабонлар ўйинини кўрдик. Игнатий жуда яхши ҳаракат қилди ва жамоасини қутқарди. Голда эса жамоа хатога йўл қўйди. Беллашув биринчи хатогача бораётганди.

Стадионда ажойиб муҳитни кўрдик. Муҳими, тўрт трибунадан учтаси "Пахтакор"га мухлислик қилгани бўлди. Улар бизни ажойиб қўллаб-қувватлашди. Ишқибозларнинг бир олқиши жамоага қўшимча куч бериб, янада фаол ўйнашга чорлади. Мухлислардан стадионга келишни сўраб қоламан. Улар билан футбол янада гўзаллашади, - дейди Лобанов.


Rating: -24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика