Latest news

02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  14 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  1 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  10 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  7 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  4 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

Александр Лобанов: "Италия мухлисиман, лекин Коста-Рика ҳақли ғолиб бўлди" News

Александр Лобанов: "Италия мухлисиман, лекин Коста-Рика ҳақли ғолиб бўлди"

Бугун "СА" офисида Аргентина - Эрон учрашувини томоша қилиш учун "Пахтакор" дарвозабони Александр Лобанов ташриф буюрди.

Дарвозабонга учрашувдан олдин ўз фикрларини билдирди. 


- ЖЧ-2014 ҳақидаги фикрларингиз...

- Ўйинларда кўплаб голлар урилмоқда, очиқ футбол мухлисларга жуда ёқади. Албатта, кўплаб грандлар ишончни оқлай олишмаяпти. Футбол ўйнашни ёки ўйнашни истамаётган жамоалар қолишмади. Барча жамоа мундиалга шунчаки келмаганини исботламоқда. Соат 3да бўлса ҳам муҳим ўйинларни кўраяпман. Россиядан кўпроқ нарса кутгандим, Кореяга қарши баҳсда улар мени ҳайрон қолдиришди.


- Қайси дарвозабон ёқади?

- Мен фақат битта дарвозабоннинг мухлисиман - Буффон! Биринчи турда у майдонга туша олмади. Мексикалик Очоанинг ўйини қойил қолдирди, Франция чемпионатида ўзини кўрсатганди. Гильерме Нойер ва Буффон даражасидаги ўйинчи бўлиб бормоқда.


- Икер Касильяс борасида нима дея оласиз?

- Касильяснинг иккинчи турда тушмаслигини кутгандим. Уни ўрнида Де Хеа ўйнайди деб ўйлагандим. Аммо дель Боске мендан яхшироқ билади. Акинфеев борасида нмиа дея оламан. У ажойиб посбон, Игорда бундай хатони биринчи марта кўраяпман. Аммо Россия дарвозасини Акинфеев қўриқлашда давом этади деб ўйлайман. 


- Қайси жамоа мухлисисиз?

- Италия мухлисиман, аммо кеча Коста-Рика ғалаба қозонган бўлса ҳам улар ҳақли тарзда ютишди.


- Аргентина - Эрон учрашуви учун тахмин?

- 3:0...


- Сиз кўрган илк Жаҳон чемпионатингиз?

- 1998 йилги мундиал. Ўша чемпионат менда катта таассурот қолдирган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика