Latest news

19:00Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   0 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  3 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   7 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  0 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  23 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  2 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  30 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  5 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   43 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  10

Александр Крестинин: "Қирғизистон Осиё Кубогига тайёр" News

Александр Крестинин: "Қирғизистон Осиё Кубогига тайёр"

Қирғизистон терма жамоаси ўз тарихида биринчи марта Осиё Кубогида иштирок этади.

Терма жамоа бош мураббийи Александр Крестинин ОФК расмий сайтига берган интервьюсида шогирдлари мусобақага тайёр эканини айтиб ўтди. Маълумки, ушбу мутахассис Қирғизистонда йил якунларига кўра "Йилнинг энг яхши мураббийи" деб топилди.

Қирғизистон терма жамоаси гуруҳ ўйинларини Хитой, Жанубий Корея ва Филиппинга қарши ўтказади. Дастлабки учрашув 7 январь куни Хитойга қарши кечади.

"Биз Марчелло Липпи бошчилигидаги жамоага қарши майдонга тушишдан мамнунмиз, - дейди қирғизлар бош мураббийи. - Мен Липпини жуда ҳурмат қиламан, у киши буюк мутахассис, жаҳон чемпиони. Шунингдек, Хитойни футбол мамлакати деган бўлардим. Охирги йилларда Хитойда футбол анча ўсди. Машҳур футболчилар у ерга бориб тўп тепишяпти. Бундан эса маҳаллий ўйинчилар фойда олишяпти".

"Бизнинг футболчилар ҳам ўз клубларида етакчи ҳисобланади. Лекин халқаро тажриба борасида бироз орқадамиз. Албатта, ҳар бир мураббий фақат яхшисидан умид қилади. Шу жумладан мен ҳам. Мусобақа бошланмасидан олдин ҳаммада имконият бор, лекин барчасини ўйинлар кўрсатиб беради. Бундай катта турнирларда тез-тез сенсациялар ҳам бўлиб туради".

Россиялик мураббий ўз интервьюсида гуруҳдан чиқиш имкониятлари ҳақида тўхталди: "Охирги тўртта ўртоқлик ўйинида шуни сездимки, биз тўғри йўлдан кетяпмиз. Фақат сафарда яхши ўйнай олмаяпмиз. Шуни тўғрилаш устида ишлашимиз керак. Биз жой олган гуруҳда иккита фаворит бор: Жанубий Корея ва Хитой. Лекин айтиб ўтганимдек, футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин".

"Ўйлайманки, Осиё Кубогига чиқишнинг ўзиёқ қирғиз халқи учун катта байрам бўлди. Агар иштирокчилар сони 24тага оширилмаганида чиқа олмаслигимиз ҳам мумкин эди. Мен жамоам Осиё Кубогига тайёр деб айта оламан".

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика