Latest news

00:20Майкл Оуэн: "Муҳим ўйинларда Гёкерешга маҳорат етишмаяпти"  0 23:55А Сериянинг декабрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  0 23:23Сульшер МЮга қайтса, қанча маош олади?  0 23:05Африка Миллатлар кубогидаги илк ярим финалчи маълум!  1 22:52"Истанбул Башакшеҳир" ўртоқлик ўйинида дуранг қайд этди, Аббосбек Файзуллаевдан гол  7 22:32Лиам Росеньор: "Босим - бу афзаллик"  0 22:01Жиянов қўшилди, Юсупов ва Ўринбоев йўқ. "Навбаҳор"нинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 21:46"Динамо" "Ғазалкент"ни мағлуб этган назорат учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  2 21:20Расман: Торнике Дзебниаури - "Сурхон" футболчиси  7 20:53Расман: "Хоразм" "Сурхон" футболчисини ижарага олди  3 20:33Рафинья "Барселона" тарихига кирди  2 20:15Сака шартномани узайтиради  0 19:50Ўзбекистон Суперкубоги март ойида бўлиб ўтади  12 19:22"Динамо" "Ғазалкент"га қарши ўртоқлик ўйинида қатнашди: легионерлар ҳам майдонга тушди  0 19:04"Биз кўпроғига лойиқ эдик". Артета "Ливерпул"га қарши ўйинни таҳлил қилди  3

Александр Крестинин: "Финалга муносиблар чиқади" News

Александр Крестинин: "Финалга муносиблар чиқади"

"Navruz Cup-2022" мусобақаси доирасидаги Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси (3:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Александр Крестинин матбуот анжуманида қатнашди.

"Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Қизиқарли ўйин бўлди. Иккинчи таймда ўйинимиз чиқмади, икки хил тайм гувоҳига айландик", - деди Александр Крестинин. 

- Бугун иккинчи таймда шогирдларингиз жисмоний томонлама бироз эркинликка берилишди...

- Тўғри айтдингиз, аммо улар эркинликка берилишмади, шунчаки кучлари етмай қолди. 

- 29 март куни Тожикистонга қарши ўйнайсизлар. Июнь ойида ҳам Осиё Кубоги саралашида ҳам Тожикистон билан бир гуруҳдасизлар. Шундан келиб чиқиб уларга қарши қандайдир ёпиқ ўйин бўладими ёки қандайдир сирларни яширасизми? 

- Йўқ. Июнь ойида кимлар майдонга тушишини биласизми? Мен билмайман, футболчиларнинг ҳолати турлича бўлади. Тўғри рақиб битта, аммо расмий ўйингача 2,5 ой вақт бор.

- Финалда Уганда ва Ўзбекистон тўқнаш келади. Кимнинг имкониятни юқорироқ баҳолайсиз? 

- Финалга муносиблар чиқади. Ўзбекистон терма жамоасини ўрганиб чиққанман, аммо Уганда ҳақида маълумотга эга эмасман. Аммо финалга чиқдими демак кучли бўлса керак.

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика