Latest news

09:50МЮ ёздаги илк йирик трансфер бўйича келишувга эришди  0 09:21Конте бир қарорга келди  4 08:52Клаудио Раньери фаолиятидаги сўнгги учрашувдан сўнг нималар деди?  2 08:25Sofascore. БААдаги "ўзбек дербиси"да Ғаниев ва Эркинов неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:58Sofascore. Мавсумдаги сўнгги учрашувда Шомуродов неча баҳо олди?  7 07:30Суперлига. Бугун 11-тур якунланади  1 06:40Суперлига. "Навбаҳор" йирик ҳисобда зафар қучди, "Пахтакор" ва "Динамо" эса ўйиннинг охирги дақиқаларида уч очкони қўлга киритди  0 02:36ЖЧ-2026 саралаши. БАА Ўзбекистон ва Қирғизистонга қарши ўйинлар учун таркибини эълон қилди  11 02:29Баҳром Ҳайдаров: "Навбаҳор" каби жамоага қарши ўйинда 0:3 ҳисобидан кейин ўйинга қайта олиш жуда қийин"  1 02:25Ла Лига. "Барселона" мавсумдаги сўнгги ўйинда меҳмонда "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  11 02:11А Серия. "Рома" сўнгги турда "Торино"ни мағлуб этди, аммо параллель ўйинда "Юве" меҳмонда "Венеция"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўрин билан ЧЛга йўл олди  34 01:32Сергей Лушан: "Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди"  3 01:11Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали  1 00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  23 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  5

Александр Крестинин: "Фаррух биз кутгандек ўйнай олмади ва шу сабабдан уни яна захирага олдик" News

Александр Крестинин: "Фаррух биз кутгандек ўйнай олмади ва шу сабабдан уни яна захирага олдик"

Суперлиганинг 16-тур баҳсларидан ўрин олган "Бунёдкор" - "Андижон" учрашувидан сўнг, "қалдирғочлар" бош мураббийи Александр Крестинин ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Футболчилар ва мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Кўп ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётганимиз биз учун катта босим ўтказаётган эди. Иродали ғалабага эришдик.

- Жамоага янги келиб қўшилган ҳимоячи Таиранинг жароҳати қанчалик оғир?

- У жароҳатидан тикланмоқда. У қанча вақтда таркибга қайтишини айта олмайман.

- Фаррух Икромовни захирадан майдонга тушириб, кейин яна захирага олдингиз. Бунга сабаб нима?

- Бугун Фаррухнинг ўйини чиқмади. Фаррух биз кутгандек ўйнай олмади ва шу сабабдан уни яна захирага олдик. Машгулотларда у анча яхшироқ ҳаракат қилаётганди.

- "Бунёдкор" ушбу мавсум ўз майдонида биринчи маротаба ғалаба қозонди. Жамоангизнинг қайси бўлимдаги ўйинидан кўпроқ қониқдингиз?

- Жорий мавсум ўз майдонимизда эришган биринчи ғалабалигини билмас эканман. Ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз ва кейин бир хулосага келамиз. ўйин давомида биз кўпроқ тўп билан муомала қилдик ва кўпроқ ҳужумлар уюштирдик. Эрта гол ўтказиб юборишимиз яхши эмас. Жамоам намойиш этган ўйиндан қониқдим. Рақиб ҳам жуда тартибли ўйин намойиш этди ва жуда тўғри ҳимояланди.

- Фарҳод Ўткиров сиз келгач янада эркинроқ ўйнашни ва кўпроқ вазиятлар яратишни бошлади. У энди ўзининнг ўйинини намойиш этмоқдами ёки сизнинг услубингиздан келиб чиқиб шундай ўйнаяптими?

- У катта потенциалга эга футболчи. Машғулотларда кўп меҳнат қилмоқда, самарасини ўзингиз кўриб турибсиз. Фақатгина Ўткиров эмас, бутун жамоа машғулотларда кўп меҳнат қилмоқда ва ўсишга эришмоқда.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика