Latest news

15:50Расман: Ўзбек телеканаллари Ла Лига, А Серия ва Англия Кубогини намойиш этади  11 15:32Кингсли Коман "Ал Насср"га ўтди — Here We Go!  2 15:03Here we go: "Манчестер Сити" ўз футболчисини "Эвертон"га ижарага бермоқда  2 13:33Иско жиддий жароҳат олди  1 13:05Япония терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар вафот этди  0 12:37"Пахтакор-79" жамоасини хотирлаш тадбиридан ГАЛЕРЕЯ  5 12:21Суперлига. 18-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Сурхон" ва "Хоразм"да йўқотиш бор  1 12:00МЮ янги футболчиси муҳокамалар марказида  1 11:37Афсонавий ҳимоячи фаолиятини якунлади  3 10:59ПСЖ 150 миллион евролик трансфер бўйича иш бошлади  6 10:31Азар барча даврларнинг энг яхши ҳимоячиси ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:00ПСЖ 65 миллион евролик трансферни ҳал қилди  1 09:26Пролига. 11-турга старт берилади  1 08:56"Пахтакор-79" фожиасига 46 йил тўлди  7 08:51Sofascore. Муҳаммадали Ўринбоев Белгиядаги дебют ўйинида қандай баҳо олди?  4

Александр Крестинин: "Четлатишдан сўнг таслим бўлмадик ва бир очкони қўлга киритдик" News

Александр Крестинин: "Четлатишдан сўнг таслим бўлмадик ва бир очкони қўлга киритдик"

Сoca Cola Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Бунёдкор" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Крестинин матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйин биз учун осон кечмади. 80 дақиқа бир киши кам бўлиб ўйнадик. Таслим бўлмасдан курашиб, бир очкони қўлга киритганимиз билан мухлисларни табриклайман", – деди Крестинин.



- Суҳроб Иззатовнинг қизил карточкасига изоҳ бериб ўтсангиз...

- Мен ҳакам қарорларини муҳокама қилмайман. Вазиятга келадиган бўлсак, кейинчалик кўриб чиқамиз ва хулосага келамиз.

- Сўнгги ўйинларда жамоа асосан иккинчи таймда ўйинни кучайтиришмоқда. Бунга сабаб нима? "А" режа иш бермаганидан сўнг "Б" режасига ўтилмоқдами?

- Мен ушбу саволга жавоб қидиряпман. Жамоада жисмоний ҳолат яхши, бироқ иккинчи бўлимни яхшироқ ўтказмоқдамиз. Бунга сабаб нималигини билмайман очиғи. Бу саволингизга ҳали жавоб топа олмадим.



- "Бунёдкор" жамоасининг ҳужумчилари сўнгги баҳсларда деярли гол уришмаяпти. Бугунги учрашувда ҳам марказий ҳимоячи гол урди. "Бунёдкор"да ҳужумчилар билан боғлиқ муаммонинг сабаби нимада?

- Биз машғулотлар ўтказамиз ва ўйинларга тайёргарлик кўрамиз. Масалан, Франция чемпион бўлган Жаҳон чемпионатида марказий ҳужумчи Оливье Жиру бирорта гол урмаганди. Бизнинг жамоада ҳар бир футболчида гол уриш учун имконият бўлади. Ҳар бир футболчи якунловчи вазиятда бўлиб қолиши мумкин. Биз стандарт вазиятлардан ҳам унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз. 

- Бугунги учрашувда "Бунёдкор" бир очко қўлга киритдими ёки икки очко йўқотдими?

- Агар ўйиндан аввал дуранг қайд этишимизни билганимда, бугун икки очко йўқотдик деган бўлар эдим, аммо бугунги ўйинда деярли 90 дақиқа бир киши кам бўлиб ҳаракат қилдик. Бугун бир очкони қўлга киритдик дея оламан.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика