Latest news

07:15Суперлига. Водий дербисида "Нефтчи" ғалаба қозонди, "Андижон" эса "Насаф" билан дуранг ўйнади  0 01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  1 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  32 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  12 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  7 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  1 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  108 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  2 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  19 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  4

Александр Крестинин: "Биз "Локомотив" номли санатория эмасмиз" News

Александр Крестинин: "Биз "Локомотив" номли санатория эмасмиз"

Суперлига 13-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Локомотив" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Крестинин матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Бугунги ажойиб футбол атмосферасига гувоҳ бўлдим. Фарғонада биринчи маротаба бўлишим. "Локомотив"нинг камсонли мухлисларига раҳмат айтаман. Ўйин икки жамоа учун ҳам қийин кечди. Рақибимиз кўпроқ тўпга эгалик қилган бўлиши мумкин, аммо биз натижа учун ҳаракат қилдик. "Нефтчи" яхши шаклланган жамоа эканлиги билардик. Бундай рақибга қарши ўйнаш осон эмас.

- "Локомотив" жамоасининг энг етакчи икки футболчиси Санжар Турсунов ва Анзур Исмоиловлар қайдномадан жой олишмади. Санжар Турсунов бир неча кун аввал ижтимоий тармоқдаги саҳифасида доктор қабулида эканлигини намойиш қилганди. Икки тажрибали футболчи жароҳат олдими ёки эртароқ таътилга чиқишдими?

- Йўқ. Биз "Локомотив" номли санатория эмасмиз. Анзур Исмоилов жароҳат олди. Санжар Турсуновни ҳақида хабарингиз бор экан. У оёғидаги бармоқларидан бирини синдириб олди. Жамоа ўйини айнан қайсидир футболчиларга боғланиб қолиши керак эмас. Бу футбол. Жароҳатларсиз мавсум ўтказишнинг иложи йўқ.

- Суперлигадаги учинчи ўйинингизни ўтказдингиз. Жамоанинг ўйинида ўсиш сезмоқдасизми?

- "Нефтчи" жуда кучли рақиб деган бўлардим. Ўйинимизда ўсиш сезмоқдаман, аммо ҳимояда яхшироқ ҳаракат қилишимиз керак. Рақиб бугун етарлича вазиятларга эга бўлди. Барчаси устида ишламоқдамиз. Ёзғи танаффусдан янада кучлироқ бўлиб қайтишимиз керак.

- "Локомотив" жамоаси бугун тўлиқ иккинчи рақам бўлиб ўйнади. Бунга сабаб нима бўлди? Жамоа ўйин мазмунини қурбон қилиб, имкон қадар кўпроқ очко тўплаш режимига ўтиб олгандек.

- Фикрингизга қўшилмайман. Биз ўйин сифатини қурбон қилмаяпмиз. Бугун "Нефтчи" тўп эгалик қилди ва бизни майдон марказидан деярли ўтказмади. Бу бизга боғлиқ бўлмаган фактор эди. Биз ҳар бир учрашувда очко ишлашга ҳаракат қиламиз ва бу учун ўйин сифатидан кечиб юбормаймиз. Ўйин сифатини ёзги йиғинларда яхшилаб олишга ҳаракт қиламиз. Мен ҳеч қачон ҳимоявий футбол тарафдори бўлмаганман. Биринчи бўлимда хатоларимиз сабаб кўп ҳужумларга ўта олмадик. Иккинчи бўлимда эса анча ишончли ўйин намойиш этдик. Сафардаги учрашувларда рақибнинг ўйинига кўпроқ мослашишга тўғри келади. Бугун "Нефтчи"дан тўпни олиб қўйиш жуда қийин масала эди.

- Бугун ЖЧ-2026 саралаши учинчи босқичига қуръа ташланди. Сиз узоқ вақт фаолият олиб борган Қирғизистон терма жамоаси Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олди. Ушбу гуруҳ ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз.

- Даража бўйича Ўзбекистон устунроқ. Бироқ икки қўшни жамоаларнинг ўйинида ҳар нарса содир бўлиши мумкин. Бишкек ва Тошкентдаги ўйинлар икки терма жамоа учун ҳам осон кечмаслиги аниқ.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика