Latest news

17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  0 17:05CAFA Nations Cup. Ўмон Қирғизистон билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)   6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  1 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  2 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  3 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  5 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  5 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  13 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  7

Александр Клецков: “Ўзбекистонга қайтишни маъқул кўрдим” News

Александр Клецков: “Ўзбекистонга қайтишни маъқул кўрдим”

Тажрибали марказий ҳимоячи Александр Клецков сўнги даврда Таиланднинг “БЕК Теро Сасана” клуби ўқув-машғулот йиғинларида қатнашаётгани ҳақида ОАВда ахборот берилган эди.
Куни-кеча, аниқроғи, 15 январь куни футболчи Тошкентга қайтиб келди. Маълум бўлишича, Клецков янги мавсумда фаолиятини “БЕК Теро”да олиб бормайди. Нега деган саволга ҳимоячининг ўзи аниқлик киритиб берди:

- Таиланд премьер-лигасида ҳар бир клуб ўз таркибида жами 7 нафар легионерни рўйхатдан ўтказиши мумкин. Учрашув қайдномасига эса ҳар бир жамоа 5 нафар хорижлик ўйинчини киритиш имконига эга. Майдонда эса бир вақтнинг ўзида 4 нафар чет эллик “3+1” тизимида ўйнаши мумкин. Яъни бу тўрт футболчидан камида биттаси осиёлик бўлиши шарт. Бугунги кунга келиб “БЕК Теро Сасана” сафида 7 нафар хорижлик ўйинчи мавжуд эди: мендан ташқари, япониялик икки ўйинчи, Аргентина, Конго ДР, Гваделупа (Кариб ҳавзаси мамлакати) ҳамда Судан вакиллари.

Клуб раҳбарияти биз осиёликлар олдига шарт қўйди. Ҳар ўйинда осиёликлардан майдонда улар фақат бир кишини ўйнатишмоқчи экан. Ўйин амалиётимиз кам бўлишини айтишди. Бизда кубок мусобақалари бир нечта – Таиланд футбол ассоциацияси кубоги, Лига кубоги, Қирол кубоги. Кимда ўйин амалиёти кам бўлса, ўшалардан кубок беллашувларида фойдаланамиз, дейишди.

Энди ўзингиз ҳам ўйлаб кўринг. Кубоклар бир нечта бўлса ҳам, барибир кубок баҳсларидаги ўйинлар сони оз бўлади. Ўзи усиз ҳам ярим йил ўйин амалиётига эга бўлмадим. Мен яшил майдонда бўлишни ҳозир ич-ичимдан роса истаяпман. Ўйинга роса чанқоқман. Энг биринчи навбатда мен шу учун ҳам Таиландда бундай тебранишда – бир ўйнаб, бир ўйнамай - фаолият олиб боришни маъқул кўрмадим ва Тошкентга қайтишга аҳд қилдим. Ўйлайманки, мен ўзим учун тўғри қарор қабул қилдим.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика