Latest news

21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  0 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  0 20:14Абдураимов "Нефтчи"га ўтди  1 20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  4 19:39ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди  24 19:36"Кейлор Навас — "Монца" футболчиси!"  4 19:16"Комо" "Бавария"нинг ёш иқтидори билан шартнома имзолади  1 18:55ФИФА "Қизилқум" клубига нисбатан белгиланган трансфер тақиқини олиб ташлади  1 18:34"Сурхон" собиқ устози Баҳрайннинг 5 карра чемпиони бош мураббийи бўлди  6 18:17Илгиз Танташев бригадаси Олимпиада 3-турида ишлайди  4 17:55"Динамо" Майкон Дуглас билан бир ярим йиллик шартнома имзолади  3 17:41Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчиси легионерга айланиши мумкин  19 17:31Ўзбекистон U-16 Хитойдаги халқаро мусобақада иштирок этади  1 17:15Расман: Элдорбек Суюнов - “Навбаҳор” футболчиси!  14 16:55"Бунёдкор" Абдунабиев, Итсуки Урата ва Луис Качоррини рўйхатдан ўтказди   1

Александр Гейнрих: “Таиландга қарши учрашувда натижа муҳим эмас” News

Александр Гейнрих: “Таиландга қарши учрашувда натижа муҳим эмас”

Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси Таиландга қарши учрашув олдидан машғулот ўтказди. Ушбу баҳс олдидан терма жамоамиз ҳужумчиси Александр Гейнрих ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Таиланд терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ЖЧ саралаш 3-босқичи доирасидаги Эронга қарши учрашув олдидан яхши тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Таиландга қарши учрашувда натижа муҳим эмас. Асосийси Эронга қарши баҳс олдидан оптимал формага кириб олсак бўлгани. Бу билан Таиландга мағлуб бўлсак ҳам бўлаверади дегани эмас. Жаҳон чемпионатига бормоқчимизми, демак бизда бошқа йўл йўқ. 

Эрондан фақат ғалаба билан қайтишимиз керак. Кўпчилик мухлислар Эрон терма жамоасининг таркибидан ҳавотирланаётган эмиш. Футболда фамилиялар рол ўйнамайди. Бизда ҳам кучли футболчилар бор. Биз улардан қўрқмаймиз. Фақат ғалаба қозониш учун майдонга чиқамиз. Аввалги саралаш босқичида Эрон терма жамоасини ўз уйида мағлубиятга учратган эдик. Бу сафар ҳам мана шу натижани такрорлашга ҳаракат қиламиз”, - дейди Александр Гейнрих.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика