Latest news

12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  2 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  1 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  1 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  3 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  4 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  13 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  9 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  2 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  21 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  6

Александр Гейнрих: "Футболда шошиб хатога йўл қўймаслик керак" News

Александр Гейнрих: "Футболда шошиб хатога йўл қўймаслик керак"

Ўзбекистон - Яман учрашувида киритилган ягона гол муаллифи Александр Гейнрих ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Терма жамоага қайтганимдан хурсандман. Тўғрисини айтсам, мухлисларни ўзим ҳам соғингандим, голим уларга совға бўлди деб ўйлайман. Биринчи ўйинда қийин бўлди, гап рақибнинг кучида эмас, янги мураббий қўл остида бор-йўғи тўрт кун машғулот ўтказдик. Самвел Бабаяннинг биздан нимани талаб қилаётганини тўлиқ англаб етиш учун бироз вақт керак. Кейинги ўйинларда ўзимизни янада яхши ҳис қилишимизга ишонаман", - дейди Гейнрих.

- Ямандан бугун кутилганидан анча яхши ҳаракат қилди. Бундай ўйинни улардан кутганмидингиз?
- Бор эътиборни ҳимояга қаратишларини билардик. Бундай ўйинларда бироз қийин бўлади. Бунинг ечими тезкор гол, аммо биз биринчи бўлимда вазиятлардан фойдалана олмадик. Лекин бари яхшилик билан тугади.

- Ўйлашимизча, бугун Яман ўз савиясидан бир калла устун ўйнади, биз ҳам ўз имкониятимиздан юқорироқ ҳаракат қилишимиз мумкинми?

- Мумкин албатта. Бунинг учун шошмаслик керак, хато кўп бўлади. Футболчиларимиз минглаб йиғилган мухлислар олдида тезроқ гол уришимиз керак деб шошдилар. Аксинча, бундай ишларни хотиржам бажариш керак. Шунда унум бўлади. Иккинчи бўлим арафасида ёшларга шуни таъкидладим. Ўз навбатида Филиппин билан ўйинда янада яхшироқ ҳаракат қилишга ваъда берамиз.


Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика