Latest news

11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  0 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6

Александр Гейнрих Қозоғистон чемпионатининг энг қиммат футболчилари ўнлигига кирди News

Александр Гейнрих Қозоғистон чемпионатининг энг қиммат футболчилари ўнлигига кирди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод, Қозоғистоннинг «Актобе» клуби ҳужумчиси Александр Гейнрих Қозоғистон чемпионатининг энг қиммат ўн футболчисидан бири деб топилди.
Бу ҳақда, Transfermarkt маълумотларига асосланиб, Vesti.kz хабар бермоқда.

Хабар беришларича, трансфер қиймати 800 минг еврога баҳоланган Александр Гейнрих 7-8-ўринларни «Иртиш»нинг сербиялик футболчиси Игор Бурзанович билан бўлишиб турибди.

Ўнликни Беларусь терма жамоасининг асли келиб чиқиши бразилиялик бўлган 25 ёшли ярим ҳимоячиси Ренан Брессан бошқариб турибди – «Астана» ярим ҳимоячисининг трансфер нархи 2 миллион еврога баҳоланган.

Бундан ташқари, «Астана»нинг португалиялик ҳужумчиси Сисеру, «Атирау»нинг нигериялик ҳимоячиси Майкл Одибе ва «Актобе»нинг асли бразилиялик, лекин Арманистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилувчи ярим ҳимоячиси Маркос Пиззеллининг трансфери 1,5 миллион евро туради.

29 ёшли Александр Гейнрих профессионал футболчилик фаолиятини 2001 йили Тошкент вилоятининг «Дўстлик» жамоасида бошлаган ва фаолияти давомида «Пахтакор», ЦСКА (Москва), «Торпедо» (Москва), «Сувон Бльюингз» (Жанубий Корея), «Эмирейтс» (БАА) клубларида тўп сурган.

2002 йил якунларига Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси дея топилган Александр Гейнрих 2002 йилдан бери Ўзбекистон миллий терма жамоасида 84та ўйин ўтказиб, 28та гол урган. Футболчи охирги марта терма жамоа сафида 2013 йил октябрида, Вьетнам терма жамоасига қарши Тошкентда ўтказилган ўйинда майдонга тушганди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика