Александр Гейнрих: "Биринчи ўйинда ҳамма ўйнаш имкониятига эга бўлди"
18 jul 2014 12:23
News
Александр Гейнрих: "Биринчи ўйинда ҳамма ўйнаш имкониятига эга бўлди"
Кеча Чехиянинг "Брюн" жамоасига қарши кечган учрашувнинг биринчи бўлимида майдонга тушган Александр Гейнрих ўйинга оид қисқача фикрлари билан ўртоқлашди.
"Машғулотлардаги зўриқиш билан ўйнаганимиз учун ҳамма ўйлаган режамиз амалга ошмади. Ундан ташқари бу машғулот ўйини эди ва унда деярли барча футболчилар иштирок этишди. Ўзимга келсам, секин-аста жамоага қўшилиб олишим аниқ. "Локомотив"дагилар менга бегона эмас. Ўйинда биз ташаббусга эришган бўлсак-да, голни дастлаб рақиблар урди, якунда барибир дуранг қайд этилди", - дейди Гейнрих.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments