Latest news

18:26Суперлига. "Динамо" – "Бухоро". Таркиблар маълум  1 18:24АПЛ. "Челси" сафарда йирик ғалабага эришди  1 18:08Ла Лига. "Барселона" - "Жирона". Бошланғич таркиблар маълум  2 17:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон". Ҳусанов қайдномага киритилмади  2 17:11Пролига. "Локомотив" "ФарДУ" билан ўйинда очко йўқотди  2 17:00Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" 0:2 (Матнли трансляция)   31 15:27Дарвозаларга 7 та гол урилган йилнинг энг яхши тўқнашуви "Андижон" - "Шўртан" учрашувидан галерея  5 15:05Суперлига. "Сурхон" 7 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти — Термиз клубида руҳий "инқироз"  2 14:44Про лига. "Локомотив" - "ФарДУ". Таркиблар маълум  1 14:35Роберто Манчини “Манчестер Юнайтед”ни бошқариши мумкин  4 14:10Гвардиола фаолиятида қачон танаффус қилишини айтди  1 13:42Япония ОФКни тарк этмоқчи  36 13:19Каннаваро ташриф буюрган оқшомда "Хоразм"нинг 8 ўйинлик ғалабасиз серияси тугаган учрашувдан галерея  0 13:04Рустам Абдуҳамидов: "Ғалаба Каннаварога боғлиқ бўлса, 23 октябрь куни ҳам уни ўйинга таклиф қиламан"  3 12:40"Андижон" собиқ футболчиси: "Жамоада ўзига бўлган ишонч ортиб боряпти"  1

Александр Гацкан: «Ростов» космосни забт этадиган ракета» News

Александр Гацкан: «Ростов» космосни забт этадиган ракета»

«Ростов» сардори Александр Гацкан учун Россия чемпионатининг дастлабки турлари омадсиз келгандек.

Чунки, у тўртта учрашувда икки марта майдондан четлатилди. Хабарингиз бор, ростовликлар жорий мавсумда Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этишади. Жамоа турнирдаги дастлабки учрашувини Мюнхеннинг «Бавария»сига қарши ўтказди. Ана шу ўйин олдидан футболчи интервью берди.

- Шаҳар кунини қандай нишонладинглар? Қаерда эдингиз, нималарни кўрдингиз?


- Оилам билан марказни айландим. Кейин Калачёв билан ресторанда ўтирдик. Салютга бордик. Қисқаси, бизга ёқди.

- Уч ойлик ўғлингиз ҳам биргамиди?


- Йўқ. У энагаси билан паркда эди. Унинг ўз кун тартиби бор.

- Нима учун ўғлингизга Леонардо деб исм қўйгансиз?


- Миланни айланиб юрганимизда хаёлга келиб қолган. Турмуш ўртоғимга бу исм ёқиб тушган. Қароримизга футболчи Леонардо ҳам, актёр Ди Каприо ҳам сабабчи бўлишмаган.

- «Ростов» бир йилдан ошиқ вақт мобайнида ўз майдонида мағлуб бўлмаяпти. Бунга стадиондаги энергетика ёрдам бер­яптими?


- Энергетиканинг ўрни бор. Одамлар ҳам футболчиларга нисбатан меҳрибон бўлиб қолишган. Бунинг устига жамоамиз бир ёқадан бош чиқармоқда.

- Тўртта ўйинда иккита четлатиш. Ҳакамлар сизни ёқтирмай қолишганми?


- Билмасам, уларнинг ўзидан сўраш керак. Менимча, қизил карточкалар ноҳақ берилди. Бошқа кучли жамоаларга қараганда, бизнинг ўйинларимизни бироз бош­қача бошқаришади.

- Сизнингча, нечта карточкани ноҳақ беришди?


- Тўртта сариқ карточкадан иккитаси 100 фоиз ноҳақ берилди. Уларнинг иккиси ҳам бир ўйин­даги иккинчи «сариқ» эди.

- Бу билан ўртамиёна клубларга бой жамоаларга қараганда паст назар билан қарашади демоқчимисиз?


- Буни масъул шахслар ўйлашсин. Мазкур масалани муҳокама қилмоқчи эмасман.

- Петербургдаги қизил карточка «Ростов»нинг ўйинига салбий таъсир ўтказдими?


- Агар тўлиқ таркибда ўйнаганимизда улар ҳатто битта гол ҳам ура олишмасди.

- Баштуш ва Новосельцевларнинг йўқотилиши жамоанинг ҳимоясига жиддий таъсир ўтказдими?


- Ҳар бир футболчининг йўқотилиши таъсир ўтказади. «Ростов» учун ҳар бир ўйинчи муҳим. «Терек»ка қарши ўйинда ҳамма ҳам ўз чизиғида ўйнамади. Натижада, анча қийналдик. Умид қиламанки, кейинчалик бундай муаммоларга дуч келмаймиз.

- Сардор сифатида янги футболчиларга ёрдам берасизми?


- Керак бўлганда ёрдам бераман. Препелицэ билан румин тилида гаплашаман. Миха словениялик ва у ҳам румин тилини тушунади.

- Папа Гуйе Украинадаги фаолия­ти давомида рус тилини ўзлаштирганми?


- Ҳа. У билан умумий танишимиз бор. Бордиян Харьковда Папа билан етти йил бирга ўйнаган. Улар мен орқали бир-бирларига салом йўллашади.

- «Ростов» футболчилари Баштуш ва Новосельцевларнинг трансферидан сўнг молиявий ҳолат яхшиланганини ҳис қилишдими?


- Молиявий ҳолат ҳақида гапиришни истамасдим. Бу саволларни раҳбариятга берган маъқулроқ.

- Бердиев вице-президент лавозимини эгаллаганидан сўнг маш­ғулотлар жараёнида иштирок этмаяптими?


- Одатдагидек Дмитрий Сергеевич машғулотларни олиб бормоқда. Қурбон Бекиевич эса кузатади. Агар керак бўлса қўшимча киритади.

- Амстердамда Бердиевнинг кийиниш хонасига кирганини инкор этмассиз?


- Кирди ва «Барча сизларга ишонади. Натижа кўрсатинглар», деди.

- Бердиевнинг кетиши ҳақидаги гап-сўзлар таъсир ўтказдими?


- Бу ҳақда эълон қилишганида жамоа асабийлашди. Буни «Урал»­га қарши ўйинимизни кўрганлар сезишган бўлса керак. Лекин вазиятдан чиқиб кетиш учун бир-икки кун керак бўлди, холос.

- Ёзги трансферлар бозори пайтида «Ростов» етакчиларига қизиқишлар кўп бўлди. Сизга бошқа жамоалардан таклифлар тушдими?


- Менга ҳеч ким мурожаат қилмади.

- «Бавария» «Шальке»ни мағлуб этганини кўрдингизми?


- Ҳа.

- Таассуротлар қандай?


- Яхши жамоа, юлдузлар.

- Уч йил олдин Леонид Слуцкий «Бавария» - бу космос» деганди.


- Ҳақиқатан ҳам космос.

- Унда «Ростов» нима?


- «Ростов» - космосни забт этадиган ракета.

- Терма жамоа сафида Роберт Левандовскига қарши ўйнагансиз. У сизга ёққанми?


- Яхши футболчи. Лекин терма жамоада клубдагичалик ўйин намойиш қила олмайди.


Ж.БОБОХОНОВ тайёрлади

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика