Latest news

03:03Ўртоқлик ўйини. “Навбаҳор” “Рубин”га мағлуб бўлди  0 02:56Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Валенсия"ни мағлуб этди, "Барса" билан орадаги фарқ — 1 очко  20 02:53А Серия. "Ювентус" "Лацио" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди  1 02:48Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Марсел"га жавобсиз 5 та гол урди  1 00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  17 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  1 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  8 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  9 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  162 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  7 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  1 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  5

Александр Ежов: «Хоразм» олдига ҳеч қандай вазифа қўйилмаган» News

Александр Ежов: «Хоразм» олдига ҳеч қандай вазифа қўйилмаган»

Ўзбекистон Кубоги 1/16 финал доирасидаги Самарқанднинг “Шердор” ва Урганчнинг “Хоразм” (3:2) клуби учрашувидан кейин урганчликлар бош мураббийи Александр Ежовни суҳбатга тортдик.

- Александр, кутилмаган мағлубият борасидаги таассуротларингизни билдирсангиз...
- Бугун мухлислар курашларга бой шиддатли ўйин гувоҳи бўлишди. “Шердор” жамоасини ҳақли ғалаба билан табриклайман. Афсуски, бугун футболчиларимиз “Шердор” жамоаси кучини муносиб баҳолашмади. Рақиб жамоа нисбатан ёшлиги боис, бемалол ютамиз деган фикр билан майдонга тушишди. Натижада жазоландик. Айниқса, 1-бўлимда деярли 100 фоизлик учта имкониятни қўлдан бой берганимиз ҳам жамоамизга таъсирини ўтказди. “Шердор” жамоаси эса катта иштиёқ билан тўп суриб ғалабага эришди.

- “Шердор” кетма-кет икки учрашувда “Лабса” ва “Нурашон”га қарши ҳам очиқ ва ҳужумкор ўйин намойиш этганди. Мураббийлар штаби бу жамоанинг ўйинини ўрганишганмиди?
- Йўқ тўлиқ ўрганмаган эдик. Аммо “Шердор” олдинги босқичда 120 дақиқа тўп суриб “Лабса”ни мағлуб этганлиги боис, жисмоний ҳолати яхши эканлигини билардик. Шу боис, жамоамиз футболчиларига биринчи бўлимнинг ўзидаёқ вазиятлардан фойдаланиб, ўйин тақдирини ҳал қилиш лозимлигини уқтиргандим. Афсуски, голларни уролмадик. Рақиб эса 2-бўлимда вазиятларидан голлар урди.

- “Хоразм” 1-бўлимда “Шердор”дан устун эканлигини кўрсатгандек эди, аммо 2-бўлимда ўйини умуман қовушмади. Бу жисмоний ҳолат билан боғлиқми?
- Чинданам фикрингизга қўшиламан. Иккинчи бўлимдаги ўйинимиз мавсум олди йиғинлардаги тайёргарлигимиз билан боғлиқ. Биз хатоларимиз устида ҳали кўп ишлашимиз керак.

- “Хоразм” олдига мавсум олдидан қандай вазифа қўйилган?
- Олдимизда ҳеч қандай вазифа қўйилмаган. Вазифамиз Про-Лига “А” гуруҳидан тушиб кетмай, ўрнимизда қолиш.

- Ҳар ҳолда “Хоразм” вилоятнинг бош клуби, жамоада қандай муаммолар бор?
- Келинг, шу саволингизга жавоб бермай. Муаммолар бор, аммо буни муҳокама қилишни истамайман. Бир маротаба бу ҳақда гапириб кўрганман... Шундай экан, бу саволингизни изоҳсиз қолдираман. Вазифа ҳақида сўрадингиз, жавобим шу – олдимизда ҳеч қандай вазифа йўқ.


Усмон ИБОДОВ ёзиб олди.

Rating: -10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика